ЕИда бошпана ололмаган мигрантлар Ўзбекистонда сақланадими - ТИВ изоҳ берди

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ мамлакатда ЕИда бошпана олиши рад этилган мигрантлар учун марказлар очиш бўйича музокаралар ҳақида маълумот йўқлигини билдирди. Аввалроқ Қозоғистон ҳам бу хабарни рад этганди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи билан мамлакатда бошпана олиши рад этилган мигрантларни сақлаш марказларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати хабар берди.

“Ушбу масала бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумотга эга эмасмиз”, — деди вазирликдаги суҳбатдош "Politico" хабарига муносабат берар экан.

Аввалроқ "Politico" дипломатик манбаларга таяниб, Европа Иттифоқи блокдан ташқаридаги саккиз-ўнта давлатга, жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистонга мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Гап ЕИ мамлакатларида бошпана олиши рад этилган мигрантларни сақлаш марказларини ташкил этиш ҳақида бормоқда.
Гап шундаки, ЕИда бошпана сўраган айрим мигрантларга рад жавоби берилса ҳам, уларни келган мамлакатига дарҳол қайтариш осон эмас. Масалан, ҳужжат, хавфсизлик ёки қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.
Шунинг учун Европа давлатлари бундай одамларни вақтинча ЕИдан ташқаридаги махсус марказларга жойлаштириш ғоясини муҳокама қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Нидерландия, Австрия, Дания, Германия ва Греция бундай марказларни муҳокама қилмоқда. Ҳамкор давлатларга эса ривожланиш соҳасида ёрдам ва виза режимини либераллаштириш бўйича имкониятлар таклиф қилиниши мумкин.
Аввалроқ Қозоғистон ТИВ ҳам мамлакатда ЕИда бошпана олиши рад этилган мигрантлар учун марказлар очилиши ҳақидаги хабарларни рад этган эди.
Афганцы гуляют по сельской местности в Татване, Турция  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Австрия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилмоқчи — Die Presse
Янгиликлар лентаси
0