Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда техник тартибга солиш рақамли форматга ўтказилади

© Пресс-служба ЕЭКТехническое регулирование в рамках ЕАЭС становится цифровым
Техническое регулирование в рамках ЕАЭС становится цифровым
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
ЕИК ЕОИИ доирасида маҳсулотларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни рақамли муҳитга ўтказмоқчи.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комисссияси (ЕИК) штаб-квартирасида “Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида рақамли техник тартибга солиш” лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда лойиҳани амалга ошириш жараёни, жумладан, унинг алоҳида босқичларини бажариш муддатлари муҳокама қилинди.
ЕИК техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Александр Субботин иштирокчиларни лойиҳани жорий йилда ишга тушириш учун зарур чораларни кўришга чақирди.
“Лойиҳада иштирок этаётган барча томонларни жорий йилда уни ишга туширишни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўришга чақираман”, — деди у.
ЕИК маълумотига кўра, лойиҳа маҳсулотларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш жараёнини рақамли муҳитга ўтказишга қаратилган.
Шунингдек, у фойдаланувчиларга бундай талаблар ва уларнинг бажарилишини баҳолаш тартибларидан қулай фойдаланиш имконини бериши кутилмоқда.
Флаги Узбекистана и ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва Ўзбекистон янги ҳаракатлар режасини муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0