https://sputniknews.uz/20260602/andijan-keshbek-ozlashtirilish-fosh-etilish-58039391.html
Андижонда кешбэк тизими орқали 35,1 млрд сўм ўзлаштирилгани фош этилди
Андижонда кешбэк тизими орқали 35,1 млрд сўм ўзлаштирилгани фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
Андижонда бир гуруҳ шахслар Soliq Mobile иловасидаги кешбэк тизимидан фойдаланиб, бюджет маблағларини талон-торож қилгани фош этилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2026-06-02T17:26+0500
2026-06-02T17:26+0500
2026-06-02T17:26+0500
солиқ
ўзбекистон
жамият
жиноят кодекси
савдо
солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/14/57703633_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_38f3ccca1a4135715890d65345fe6379.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан "Soliq Mobile" иловаси орқали 35,1 миллиард сўм бюджет маблағлари кешбэк сифатида талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.Ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, бир нечта МЧЖлар ташкил этгани аниқланган.Маълум қилинишича, улар фуқаролар номига 9 та МЧЖ очган. Амалда ушбу корхоналар ўртасида молиявий операциялар бўлмаган.Кейин гўёки савдодан тушган маблағлар онлайн назорат-касса машиналари орқали кирим қилингани ҳақида маълумотлар шакллантирилиб, харид чеклари чиқарилган.Натижада 100 458 нафар фуқаро номига "Soliq Mobile" иловаси орқали кешбэк тўлаб берилган. Текширувларга кўра, шу йўл билан 35,1 миллиард сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш орқали талон-торож қилинган.Шунингдек, Андижон вилояти солиқ бошқармасининг айрим масъул шахслари шубҳали операциялар бўйича етарли чора кўрмагани маълум қилинди.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.Жиноят иши терговга тегишлилиги бўйича прокуратурага юборилган.
https://sputniknews.uz/20260505/prezident-takliflar-taqdimot-57342106.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/14/57703633_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_7b98b596b9da9c16bafed7af5387f20f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
солиқ, ўзбекистон, жамият, жиноят кодекси, савдо, солиқ қўмитаси
солиқ, ўзбекистон, жамият, жиноят кодекси, савдо, солиқ қўмитаси
Андижонда кешбэк тизими орқали 35,1 млрд сўм ўзлаштирилгани фош этилди
Текширувда 9 та МЧЖ орқали 1,1 трлн сўмлик сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилгани ва 100 мингдан ортиқ фуқаро номига кешбэк чиқарилгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан "Soliq Mobile" иловаси орқали 35,1 миллиард сўм бюджет маблағлари кешбэк сифатида талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
хабар берди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, бир нечта МЧЖлар ташкил этгани аниқланган.
Маълум қилинишича, улар фуқаролар номига 9 та МЧЖ очган. Амалда ушбу корхоналар ўртасида молиявий операциялар бўлмаган.
Шунга қарамай, 2026 йилнинг март-апрель ойларида компьютер техникаси орқали 1,1 триллион сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган.
Кейин гўёки савдодан тушган маблағлар онлайн назорат-касса машиналари орқали кирим қилингани ҳақида маълумотлар шакллантирилиб, харид чеклари чиқарилган.
Натижада 100 458 нафар фуқаро номига "Soliq Mobile" иловаси орқали кешбэк тўлаб берилган. Текширувларга кўра, шу йўл билан 35,1 миллиард сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш орқали талон-торож қилинган.
Шунингдек, Андижон вилояти солиқ бошқармасининг айрим масъул шахслари шубҳали операциялар бўйича етарли чора кўрмагани маълум қилинди.
Жумладан, 1,1 триллион сўмлик ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилганига қарамай, корхоналарнинг ҚҚС гувоҳномаларини бекор қилиш ёки департамент органларига хабар бериш чоралари кўрилмаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши терговга тегишлилиги бўйича прокуратурага юборилган.