Афғонистон фермерларига Ўзбекистондан уруғликлар беғараз етказилди

© Министерство сельского хозяйстваУзбекистан отправил сельскохозяйственные семена в Афганистан
Узбекистан отправил сельскохозяйственные семена в Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига 20 тонна чигит, 20 тонна шоли ҳамда сабзавот ва полиз экинлари уруғларини беғараз етказди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини беғараз ёрдам сифатида етказиб берди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Уруғликлар вазирлик ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан топширилди.
Афғонистон томонига об-ҳаво шароитларига чидамли ва сертификатланган қишлоқ хўжалиги уруғликлари етказилган. Жумладан:
● 20 тонна чигит;
● 20 тонна шоли;
● 500 килограмм сабзавот ва полиз экинлари уруғлари топширилди.
Вазирлик маълумотига кўра, ушбу амалий ёрдам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш ва аграр соҳада инновацияларни жорий этишга хизмат қилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётга қаратилган.
Узбекистан направил в Афганистан около 390 тонн гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Ўзбекистондан Афғонистонга қарийб 390 тонна гуманитар юк етказилди
Янгиликлар лентаси
0