Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 олдидан ва турнирдаги ўйинлари тақвими

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЖЧ-2026 олдидан Канада ва Нидерландия билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади, гуруҳда эса Колумбия, Португалия ва Конго ДР билан баҳслашади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади, сўнг гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго ДРга қарши майдонга тушади.
ФИФА маълумотига кўра, чемпионат 11 июндан 19 июлгача Канада, Мексика ва АҚШда ўтказилади. Бу мусобақа тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтади, турнир давомида 104 та ўйин бўлиб ўтади.
Турнирга тайёргарлик доирасида Ўзбекистон аввал Канада ва Нидерландия билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Тошкент вақти билан 2 июнь соат 06:00 да Канадага, 8 июнь соат 23:45 да эса Нидерландияга қарши баҳс режалаштирилган.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон К гуруҳидан жой олган. Терма жамоа 18 июнь куни Колумбия, 23 июнь куни Португалия, 28 июнь куни эса Конго ДР билан ўйнайди.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0