Президент маданият ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент вручил государственные награды представителям культуры и искусства
Президент вручил государственные награды представителям культуры и искусства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт соҳасининг 167 нафар вакили давлат мукофотлари билан тақдирланганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Тошкентда маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев мукофот соҳибларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни топширди.
Мукофотлар миллий маданият ва маънавиятни юксалтириш, санъат ва адабиётни ривожлантириш ҳамда бой меросни асраб-авайлашга қўшган ҳисса учун президентнинг 28 майдаги фармони билан берилган эди. Жами 167 нафар соҳа вакили тақдирланди.
Улар орасида ёзувчи ва шоирлар, хонанда ва созандалар, рақс усталари, опера ижрочилари, бастакорлар, театр, кино ва цирк санъати намояндалари, бахшилар, аскиячилар, ҳунармандлар, рассомлар, музей ва кутубхона ходимлари, устоз-мураббийлар бор.
Мукофотланганлар орасида Эркин Камилов, Ёдгор Саъдиев, Зулфиқор Мусоқов, Хуршид Расулов, Муниса Ризаева каби таниқли ижодкорлар ҳам бор.
Шунингдек, бугун орамизда бўлмаса-да, ижоди ва ҳаёти билан халқ хотирасида қолган 24 нафар адабиёт, маданият ва санъат дарғаси вафотидан сўнг тақдирланди. Улар қаторида Шуҳрат Аббосов, Одил Ёқубов, Ўткир Ҳошимов, Обиджон Юнусов, Зайнаб Садриева ва Ҳамза Умаров каби санъат ва адабиёт намояндалари бор.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан президент фармонида танишиш мумкин.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2026
Президент бир гуруҳ маданият ва санъат ходимларини мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0