Президент бир гуруҳ маданият ва санъат ходимларини мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2026
Oбуна бўлиш
Мукофотлар орасида "Ўзбекистон халқ артисти" ва "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" каби юксак унвонлар бор.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ маданият, санъат ва адабиёт ходимларини мукофотлаш тўғрисда фармон имзолади.
“Ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг маданий, бадиий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантириш, асрий анъаналаримиз, бой меросимизни асраб-авайлашга қўшган ҳиссаси учун”, - дейилади Фармон матнида.
Мукофотланганлар орасида 6 кишига “Ўзбекистон халқ артисти”, бир кишига “Ўзбекистон халқ бахшиси”, бир кишига “Ўзбекистон халқ рассоми”, бир кишига “Ўзбекистон халқ устаси”, бир кишига “Ўзбекистон халқ шоири” ва 7 кишига "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" фахрий унвонлари берилган.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0