Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лукашенко: Украина Беларусга ҳужум қилса, яна 1,5 минг км қўшимча фронт ҳосил бўлади

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишАлександр Лукашенко
Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Александр Лукашенко Украина ҳарбийлари Беларусь билан можарони истамаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу Киев учун 1,5 минг км қўшимча фронт очилишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Украина Беларусга ҳужум қилса, бу Киев учун яна 1,5 минг километрлик қўшимча фронт пайдо бўлишини англатади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко ЕОИИ саммити якунида журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

“Украина ҳарбийлари Беларусь билан ҳеч қандай можарони хоҳламайди. Улар бу 1,5 минг километр қўшимча фронт эканини тушунишади”, — деди Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, Беларусь ҳудудига ҳарбий ҳужум амалга оширилса, Украинадаги можаро “бутунлай бошқача сифатга” эга бўлади. У бундай фронт Киевга керак эмаслигини таъкидлади.
Лукашенконинг айтишича, Зеленский бундай баёнотни “эҳтимол, нимадир таъсирида” қилган бўлиши мумкин.
“Эҳтимол, у ерда ҳам нимадир содир бўлгандир. Қаердадир чеккандир, қаердадир санчгандир ва шундан кейин бу баёнотни қила бошлагандир”, — деди Лукашенко.
Лукашенко бу фикрларни Украина Учувчисиз тизимлар кучлари қўмондонининг Беларусь ҳудудида 500 та эҳтимолий нишон белгилангани ҳақидаги сўзларига жавобан билдирди. Унинг сўзларига кўра, Минскда ҳам “аниқ координаталарга эга жиддий нишон” бор ва бу Беларусдан унча узоқ эмас.
Шунингдек, Лукашенко бир қатор Европа давлатларидаги сиёсатчилар Зеленскийни Беларусга нисбатан кескин баёнотлар беришга ундаётганини айтди.
У Беларусь ҳарбийлари Украина ҳудудида бўлмагани ва келгусида ҳам бўлмаслигини таъкидлади.
“Бу ҳеч қачон бўлмайди. У ерда бизнинг аскарларимиз бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, — деди Лукашенко.
Шу билан бирга, Беларус раҳбари АҚШ билан мулоқот давом этаётганини қайд этди. У Дональд Трампнинг Украинадаги можаро бўйича позициясини “тушунарли” деб атади.
Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Исталган жойда гаплашаман”: Лукашенко Зеленскийга учрашув таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0