https://sputniknews.uz/20260601/kichik-biznes-soliq-chegara-oshirilish-57996963.html
Кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтиш чегараси қарийб 5 млрд сўмгача оширилди
Кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтиш чегараси қарийб 5 млрд сўмгача оширилди
Sputnik Ўзбекистон
1 июндан айрим тадбиркорлар учун солиқ ва маъмурий тартиблар енгиллаштирилади. Кафе ва ресторанлар ходимларни шу куннинг ўзида қисқа муддатга расмийлаштириши мумкин бўлади.
2026-06-01T11:17+0500
2026-06-01T11:17+0500
2026-06-01T11:30+0500
тадбиркор
имтиёз
ўзбекистон
солиқ
ққс
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45302110_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_ab7d6124ea9368f0dfe6afe20e46d954.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда кичик бизнес учун солиқ чегараси оширилди. Эндиликда йиллик тушуми БҲМнинг 12 минг баравари — ҳозирги ҳисобда 4,94 миллиард сўмдан ошмаган тадбиркорлар соддалаштирилган солиқ режимида қолиши мумкин. Бу кичик бизнес ўсиши учун қулай шароитлар яратишга қаратилган президент фармонида белгиланди.Аввал бу чегара 1 миллиард сўм эди. Ундан ошган бизнес умумий солиқ режимига ўтиб, ҚҚС ва фойда солиғи тўлаши керак бўларди.Ҳужжат билан умумий овқатланиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва меҳмонхона соҳаларидаги айрим тадбиркорлар учун ҳам қўшимча енгилликлар жорий этилмоқда.Умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар айрим тоифадаги ходимларни меҳнат органларининг мобил иловаси орқали соддалаштирилган тарзда, шу куннинг ўзида ва муайян муддатга расмийлаштириш мумкин бўлади. Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига тўланган ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади. Қайтариладиган сумма тўланган солиқнинг 40 фоизини ташкил этади. 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача асосий фаолияти умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлган тадбиркорлар ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий танлаши мумкин.Бу тартибда ҚҚС ставкаси барча айланмалар учун 6 фоиз этиб белгиланади. Фойда солиғи ставкаси эса 0 фоиз бўлади ва фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириш мажбурияти бекор қилинади. Шу билан бирга, сотиб олинган товар ва хизматлар учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди.Бундан ташқари, Тошкент шаҳридан ташқари ҳудудларда умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ мол-мулк тадбиркорларга ижарага берилганда, солиқ мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланмайди.
https://sputniknews.uz/20260526/tadbirkorlar-kredit-imkoniyatlar-kengayish-takliflar-57860429.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45302110_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_afb59719810a4110ba15145ee2125cb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тадбиркор, имтиёз, ўзбекистон, солиқ, ққс, иқтисод
тадбиркор, имтиёз, ўзбекистон, солиқ, ққс, иқтисод
Кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтиш чегараси қарийб 5 млрд сўмгача оширилди
11:17 01.06.2026 (янгиланди: 11:30 01.06.2026) Эндиликда йиллик тушуми 4,94 млрд сўмдан ошмаган тадбиркорлар соддалаштирилган солиқ режимида қолиши мумкин. Аввал бу чегара 1 млрд сўм эди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда кичик бизнес учун солиқ чегараси оширилди. Эндиликда йиллик тушуми БҲМнинг 12 минг баравари — ҳозирги ҳисобда 4,94 миллиард сўмдан ошмаган тадбиркорлар соддалаштирилган солиқ режимида қолиши мумкин. Бу кичик бизнес ўсиши учун қулай шароитлар яратишга қаратилган президент фармонида
белгиланди.
Аввал бу чегара 1 миллиард сўм эди. Ундан ошган бизнес умумий солиқ режимига ўтиб, ҚҚС ва фойда солиғи тўлаши керак бўларди.
Ҳужжат билан умумий овқатланиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва меҳмонхона соҳаларидаги айрим тадбиркорлар учун ҳам қўшимча енгилликлар жорий этилмоқда.
2026 йил 1 июндан меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади.
Умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар айрим тоифадаги ходимларни меҳнат органларининг мобил иловаси орқали соддалаштирилган тарзда, шу куннинг ўзида ва муайян муддатга расмийлаштириш мумкин бўлади.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига тўланган ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади. Қайтариладиган сумма тўланган солиқнинг 40 фоизини ташкил этади.
2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача асосий фаолияти умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлган тадбиркорлар ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий танлаши мумкин.
Бу тартибда ҚҚС ставкаси барча айланмалар учун 6 фоиз этиб белгиланади. Фойда солиғи ставкаси эса 0 фоиз бўлади ва фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириш мажбурияти бекор қилинади. Шу билан бирга, сотиб олинган товар ва хизматлар учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди.
2027 йилдан эса алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади. Унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридан ташқари ҳудудларда умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ мол-мулк тадбиркорларга ижарага берилганда, солиқ мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланмайди.