https://sputniknews.uz/20260601/ijodkorlar-ipoteka-tolov-qoplanish-58009558.html
Ижодкорларга ипотека дастлабки тўловининг 50 фоизи қопланади
Ижодкорларга ипотека дастлабки тўловининг 50 фоизи қопланади
Sputnik Ўзбекистон
Шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият ходимлари учун ипотека, ижара, тиббий суғурта ва санаторий йўлланмалари бўйича янги имтиёзлар жорий этилади.
2026-06-01T15:51+0500
2026-06-01T15:51+0500
2026-06-01T15:51+0500
маданият
санъат
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қўшиқ ва рақс ансамбли
янги тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45625689_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_4a6010ac3837223e9a74dfd899cec719.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходимлари ва рассомларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда ҳар йили 1 минг нафар соҳа ходимига уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилишини маълум қилди.Бундан ташқари, бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ижодкорлар учун уй-жой ижараси харажатлари қопланади:▪️ Тошкент шаҳрида — ойига 2,5 млн сўмгача;▪️ вилоятларда — ойига 1,6 млн сўмгача.Ҳар йили фаолиятида яхши натижага эришган 1 минг нафар соҳа ходими давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади. Яна 2 минг нафар ижодкорга давлат томонидан тиббий суғурта пакети тақдим этилади.Камида 10 йил ишлаган ходимларга санаторийларга бепул йўлланма берилади. 15 июндан халқ артисти, халқ шоири, халқ ёзувчиси каби юксак фахрий унвонга эга ижодкорлар аэропорт ва вокзаллардаги VIP заллардан бепул фойдаланади.Рақс усталари учун пенсияга чиқишда талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади. Қолган 5 йилни балетмейстер, репетитор ёки педагог сифатида давом эттиришга рухсат берилади.Шунингдек, Янги Тошкентда қурилиши бошланган Мақом маркази ёнида Рақс саройини барпо этиш таклиф қилинди. Композитор ва бастакорларга ҳар йили опера, симфония каби мумтоз ва замонавий жанрлар бўйича камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади
https://sputniknews.uz/20260427/xiva-lazgi-raqs-festival-57163559.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45625689_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_f9225ed82fbc07154f7d763f4305bdc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, санъат, жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қўшиқ ва рақс ансамбли, янги тошкент
маданият, санъат, жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қўшиқ ва рақс ансамбли, янги тошкент
Ижодкорларга ипотека дастлабки тўловининг 50 фоизи қопланади
Ҳар йили 1 минг нафар ижодкорга ипотека дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади. Ижара ва тиббий суғурта бўйича ҳам енгилликлар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходимлари ва рассомларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда ҳар йили 1 минг нафар соҳа ходимига уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилишини
маълум қилди.
Бундан ташқари, бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ижодкорлар учун уй-жой ижараси харажатлари қопланади:
▪️ Тошкент шаҳрида — ойига 2,5 млн сўмгача;
▪️ вилоятларда — ойига 1,6 млн сўмгача.
Ҳар йили фаолиятида яхши натижага эришган 1 минг нафар соҳа ходими давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади. Яна 2 минг нафар ижодкорга давлат томонидан тиббий суғурта пакети тақдим этилади.
Камида 10 йил ишлаган ходимларга санаторийларга бепул йўлланма берилади. 15 июндан халқ артисти, халқ шоири, халқ ёзувчиси каби юксак фахрий унвонга эга ижодкорлар аэропорт ва вокзаллардаги VIP заллардан бепул фойдаланади.
Ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 сентябрдан улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 баробар оширилади.
Рақс усталари учун пенсияга чиқишда талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади. Қолган 5 йилни балетмейстер, репетитор ёки педагог сифатида давом эттиришга рухсат берилади.
Шунингдек, Янги Тошкентда қурилиши бошланган Мақом маркази ёнида Рақс саройини барпо этиш таклиф қилинди. Композитор ва бастакорларга ҳар йили опера, симфония каби мумтоз ва замонавий жанрлар бўйича камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади