Хивада III “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади

© Министерство культуры республики УзбекистанНазваны победители Международного фестиваля танца "Лязги". (Архивное фото)
Названы победители Международного фестиваля танца Лязги. (Архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2026
Oбуна бўлиш
Халқаро рақс фестивалида 300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бу йилги III “Лазги” халқаро рақс фестивалида дунёнинг 30 та дан ортиқ давлатидан 300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган фестиваль доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таъкидланишича, фестивалнинг асосий мақсади “Хоразм лазги рақси” санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, рақс санъати орқали халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро ижодий ҳамкорлик ва маданий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборат.
© telegram sputnikuzbekistanВ III Международном танцевальном фестивале "Лазги" в Хиве примут участие более 300 представителей примерно из 30 стран
В III Международном танцевальном фестивале Лазги в Хиве примут участие более 300 представителей примерно из 30 стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2026
В III Международном танцевальном фестивале "Лазги" в Хиве примут участие более 300 представителей примерно из 30 стран

Хивадаги III “Лазги” халқаро рақс фестивали доирасида Халқаро рақс танлови ҳам бошланди. Унда Россия, Хитой, Қозоғистон, Япония ва бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар ўз санъатини намойиш этмоқда.

Фестиваль ғолибларига пул мукофотлари ва бошқа совринлар топширилади.
Бу йилги фестиваль ТУРКСОЙ ва ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. “Лазги” халқаро рақс фестивали аввал ҳам ўтказилган бўлиб, бу галги тадбир учинчи бор ташкил этилмоқда. У Хива шаҳрини яна бир бор халқаро маданий мулоқот майдонига айлантирмоқда.
В Хиве приготовили 9 тонн плова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
“Арда Хива”да рекорд: халқаро фестивалда 9 тонна палов тайёрланди
Янгиликлар лентаси
0