https://sputniknews.uz/20260601/ijodkorlar-huquq-himoya-asar-raqam-iz-58008983.html
Ижодкорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳар бир асарнинг рақамли изи яратилади
Ижодкорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳар бир асарнинг рақамли изи яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ижодкорларнинг интеллектуал мулкини ҳимоя қилиш бўйича янги тизим яратилади. Ҳар йили 50 та асарга ижодий буюртма берилади, 10 та китоб хорижий тилларга таржима қилинади.
2026-06-01T15:35+0500
2026-06-01T15:35+0500
2026-06-01T17:15+0500
маданият
санъат
адабиёт
муаллифлик ҳуқуқи
китоб
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40583329_0:0:2000:1125_1920x0_80_0_0_f22e2ac37682be46900befc2cffe62ab.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиш орқали муаллифлар ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилиш мумкинлигини таъкидлади. Учрашувда адабиёт, маданият ва санъат соҳасида яратилган ҳар бир маҳсулот ижодкорнинг интеллектуал мулки экани, аммо уни ҳимоя қилиш борасидаги ишлардан ижодкорлар норози экани қайд этилди.Мутасаддиларга рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда ижодкорлар рози бўладиган тизим яратиш топширилди.Адабиёт соҳаси учун ҳам янги имкониятлар белгиланди:Шунингдек, Миллий китобхонлик ҳаракати доирасида жойларда китоб дўконлари, кутубхоналар ва бук-кафелар кўпайтирилади. Ҳар бир вилоят ҳокимига йил якунигача чекка ва олис ҳудудлардаги 50 тадан 100 тагача маҳаллада намунали кутубхона ва китоб дўконларини ташкил қилиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260514/otkan-kunlar-tarjimon-tovon-57569884.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40583329_225:0:2000:1331_1920x0_80_0_0_734a7a96028422ee4cd4bc0245ecfb93.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, санъат, адабиёт, муаллифлик ҳуқуқи, китоб, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
маданият, санъат, адабиёт, муаллифлик ҳуқуқи, китоб, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Ижодкорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳар бир асарнинг рақамли изи яратилади
15:35 01.06.2026 (янгиланди: 17:15 01.06.2026) Президент ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиб, ижодкорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқиш топшириғини берди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиш орқали муаллифлар ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилиш мумкинлигини
таъкидлади.
Учрашувда адабиёт, маданият ва санъат соҳасида яратилган ҳар бир маҳсулот ижодкорнинг интеллектуал мулки экани, аммо уни ҳимоя қилиш борасидаги ишлардан ижодкорлар норози экани қайд этилди.
Мутасаддиларга рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда ижодкорлар рози бўладиган тизим яратиш топширилди.
Адабиёт соҳаси учун ҳам янги имкониятлар белгиланди:
шоир ва ёзувчиларга йилига камида 50 та энг сара асар учун ижодий буюртма берилади;
ҳар йили ўзбек адабиётининг 10 та энг яхши асари хорижий тилларга таржима қилинади;
муаллифлар иштирокида чет элларда тақдимотлар ўтказилади;
Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан чоп этиладиган китобларнинг қоғоз харажати давлат томонидан қопланади;
шеърият ва санъатни уйғунлаштирган 100 та энг яхши лойиҳа давлат ҳисобидан молиялаштирилади.
Шунингдек, Миллий китобхонлик ҳаракати доирасида жойларда китоб дўконлари, кутубхоналар ва бук-кафелар кўпайтирилади. Ҳар бир вилоят ҳокимига йил якунигача чекка ва олис ҳудудлардаги 50 тадан 100 тагача маҳаллада намунали кутубхона ва китоб дўконларини ташкил қилиш топширилди.