https://sputniknews.uz/20260514/otkan-kunlar-tarjimon-tovon-57569884.html
Муаллифлик ҳуқуқи бузилгани учун “Ўткан кунлар” таржимонига 20,6 млн сўм товон ундирилади
Муаллифлик ҳуқуқи бузилгани учун “Ўткан кунлар” таржимонига 20,6 млн сўм товон ундирилади
Sputnik Ўзбекистон
Америкалик таржимон Марк Риз “Ўткан кунлар” асарининг инглизча таржимаси рухсатсиз тарқатилгани бўйича судда ғалаба қозонди. Суд қарорига кўра, унинг фойдасига 20,6 млн сўм товон ундирилади.
2026-05-14T17:11+0500
2026-05-14T17:11+0500
2026-05-14T17:14+0500
адабиёт
ўзбекистон
абдулла қодирий
адлия вазирлиги
суд
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0e/57569612_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_bad37ea51af5f677d95bf461167d13a6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Риз муаллифлик ҳуқуқи бузилгани бўйича судда ғалаба қозонди.Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарорига кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети масъул ходими М. Чутпулатовдан Марк Риз фойдасига 20 миллион 600 минг сўм товон ундирилиши белгиланди.Маълум қилинишича, жорий йил апрель ойида Марк Риз судга муаллифлик ҳуқуқи бузилиши оқибатида етказилган зарар учун компенсация ундириш тўғрисида даъво аризаси киритган.Мурожаат асосида вазирлик Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўрганиш ўтказган. Натижада аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича университет масъул ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.Суд қарори билан ушбу ходимга 20 миллион 600 минг сўм жарима белгиланган ҳамда асарнинг электрон нусхасини unilibrary.uz тизимидан ўчириш мажбурияти юклатилган.Адлия вазирлиги эслатишича, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарарни қоплаш ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон тўлашни талаб қилишга ҳақли.
https://sputniknews.uz/20250416/abdulla-qodiriy-otkan-kunlar-roman-qirgiz-nashr-48903797.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0e/57569612_28:0:1255:920_1920x0_80_0_0_1b227262c89d96fb0c7abc65c0573ae2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
адабиёт, ўзбекистон, абдулла қодирий, адлия вазирлиги, суд, жамият
адабиёт, ўзбекистон, абдулла қодирий, адлия вазирлиги, суд, жамият
Муаллифлик ҳуқуқи бузилгани учун “Ўткан кунлар” таржимонига 20,6 млн сўм товон ундирилади
17:11 14.05.2026 (янгиланди: 17:14 14.05.2026) Марк Риз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини 15 йил давомида инглиз тилига таржима қилган.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Риз муаллифлик ҳуқуқи бузилгани бўйича судда ғалаба қозонди.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарорига кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети масъул ходими М. Чутпулатовдан Марк Риз фойдасига 20 миллион 600 минг сўм товон ундирилиши
белгиланди.
Маълум қилинишича, жорий йил апрель ойида Марк Риз судга муаллифлик ҳуқуқи бузилиши оқибатида етказилган зарар учун компенсация ундириш тўғрисида даъво аризаси киритган.
Аввалроқ Марк Риз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини 15 йил давомида инглиз тилига — “Bygone Days” номи билан таржима қилгани, аммо асарнинг электрон нусхаси рухсатсиз тарқатилаётгани ҳақида Адлия вазирлигига мурожаат қилган эди.
Мурожаат асосида вазирлик Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўрганиш ўтказган. Натижада аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича университет масъул ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Суд қарори билан ушбу ходимга 20 миллион 600 минг сўм жарима белгиланган ҳамда асарнинг электрон нусхасини unilibrary.uz тизимидан ўчириш мажбурияти юклатилган.
Адлия вазирлиги эслатишича, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарарни қоплаш ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон тўлашни талаб қилишга ҳақли.