Академик лицей ва ихтисослаштирилган мактабларга квоталар тасдиқланди: қабул қандай ўтади?

© Агентство Президентских образовательных учрежденийУченики президентских школ в Узбекистане
Ученики президентских школ в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжатлар 10 июндан онлайн қабул қилинади, тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 146 балл.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги академик лицейлар ва ихтисослаштирилган мактабларга қабул параметрлари тасдиқланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, 69 та академик лицейга жами 14 898 та квота ажратилди.
Шундан:
▪️ ўзбек тили — 12 116 та;
▪️ рус тили — 2 340 та;
▪️ қорақалпоқ тили — 442 та.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги 3 та ихтисослаштирилган мактабга жами 200 та квота ажратилди.
Ҳужжатлар 10 июндан бошлаб my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинади. Порталда академик лицейларга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун ариза топшириш хизмати мавжуд.
Қабул жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида 1 июндан академик лицейлар ва ихтисослаштирилган мактабларда 7–9 нафар аъзодан иборат Маслаҳат кенгашлари тузилади.
Кириш имтиҳонида барча талабгорларга жами 60 та тест топшириғи берилади. Шундан 20 таси ўқувчининг интеллектуал қобилиятини аниқлашга, 40 таси эса танланган таълим йўналишига мос иккита фанга оид бўлади.
Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 146 балл. Биринчи ва иккинчи фанлар бўйича ҳар бири 62 баллдан, IQ қисми бўйича эса 22 балл берилади.
Қабул параметрлари билан қуйидаги материалларга бириктирилган PDF файллар орқали батафсил танишиш мумкин:
▪️ Ихтисослаштирилган мактабларга қабул квоталари;
▪️ Академик лицейларга қабул квоталари.
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Ўзбекистон мактабларида ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0