https://sputniknews.uz/20260531/suv-tanqislik-xavfsizlik-tahdid-57984019.html
Экспертлар: сув танқислиги минтақавий хавфсизликка таҳдидга айланмоқда
Экспертлар: сув танқислиги минтақавий хавфсизликка таҳдидга айланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро хавфсизлик форумида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, трансчегаравий дарёлар, иқлим ўзгариши ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.
2026-05-31T15:29+0500
2026-05-31T15:29+0500
2026-05-31T16:54+0500
сув
иқлим ўзгариши
сув хўжалиги вазирлиги
марказий осиё
россия
ўзбекистон
экология
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1f/57983851_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_51c1cd6739f15fd94477fd9683e3ae8d.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Москва вилоятида I Халқаро хавфсизлик форуми доирасида “Сув муаммоси — глобал ва минтақавий хавфсизлик учун таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Унда Россия, Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Африка мамлакатларидан келган иқтисодиёт, экология ва халқаро муносабатлар соҳаси экспертлари сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларнинг хавфсизликка таъсирини муҳокама қилди.Муҳокамаларда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:• Марказий Осиёда сув хавфсизлиги;• трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш;• сув ресурсларини адолатли тақсимлаш;• иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш;• халқаро ташкилотлар ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш.Тадбирда Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Илҳом Жўраев ҳам иштирок этди. У Марказий Осиёдаги сув хавфсизлиги билан боғлиқ асосий таҳдидлар ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.Давра суҳбати якунида сув муаммосини ҳал этиш халқаро ҳамкорлик, инновацион технологиялар ва минтақавий келишувларни талаб қилувчи устувор вазифа экани қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260407/siberia-daryo-oqim-central-asia-burish-56752707.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1f/57983851_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_cf9304941c499b57a7108d088bdaa7e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сув, иқлим ўзгариши, сув хўжалиги вазирлиги, марказий осиё, россия, ўзбекистон, экология
сув, иқлим ўзгариши, сув хўжалиги вазирлиги, марказий осиё, россия, ўзбекистон, экология
Экспертлар: сув танқислиги минтақавий хавфсизликка таҳдидга айланмоқда
15:29 31.05.2026 (янгиланди: 16:54 31.05.2026) Москва вилоятида ўтган халқаро форумда экспертлар сув танқислиги Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африкада хавфсизликка таъсир қилаётганини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Москва вилоятида I Халқаро хавфсизлик форуми доирасида “Сув муаммоси — глобал ва минтақавий хавфсизлик учун таҳдид” мавзусида давра суҳбати
бўлиб ўтди.
Унда Россия, Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Африка мамлакатларидан келган иқтисодиёт, экология ва халқаро муносабатлар соҳаси экспертлари сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларнинг хавфсизликка таъсирини муҳокама қилди.
Иштирокчилар сувдан фойдаланиш имкониятлари чекланиши ижтимоий-иқтисодий кескинликни кучайтириши, айрим ҳудудларда эса давлатлараро ва ички низолар учун омилга айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Муҳокамаларда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:
• Марказий Осиёда сув хавфсизлиги;
• трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш;
• сув ресурсларини адолатли тақсимлаш;
• иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш;
• халқаро ташкилотлар ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш.
Тадбирда Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Илҳом Жўраев ҳам иштирок этди. У Марказий Осиёдаги сув хавфсизлиги билан боғлиқ асосий таҳдидлар ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Давра суҳбати якунида сув муаммосини ҳал этиш халқаро ҳамкорлик, инновацион технологиялар ва минтақавий келишувларни талаб қилувчи устувор вазифа экани қайд этилди.