Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғозидан ўтишда қулай шартларга эга бўлади

© NASAОрмузский пролив - вид из космоса
Ормузский пролив - вид из космоса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2026
Oбуна бўлиш
Москва ҳам, Пекин ҳам ҳар доим Теҳронни қўллаб-қувватлаган ва энг қийин даврларда ҳам яқин бўлган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун қулай шароитларга эга бўлади, деди Эрон Парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Иброҳим Азизи РИА Новостига.

"Биз учун стратегик муҳим бўлган давлатлар, жумладан, Хитой ва Россия, Ҳўрмуз бўғози билан боғлиқ масалаларда махсус муносабат ва қулай шароитлардан фойдаланишда давом этадилар", деди у.

Агентлик манбаси Москва ҳам, Пекин ҳам ҳар доим Теҳронни қўллаб-қувватлаганини ва у билан ҳамкорлик қилганини, энг қийин даврларда ҳам яқин бўлганини таъкидлади.
Шунинг учун, Азизи қўшимча қилдики, Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш ва транзитни ташкил қилишда иккала мамлакат ҳам алоҳида эътиборга эга бўлади. Парламент аъзоси бу савдо кемалари ва танкерларга ҳам тегишли эканлигини тушунтирди.

"Ҳўрмуз бўғози биз учун алоҳида геосиёсий аҳамиятга эга. У бизнинг ҳудудий сувларимиз ва географиямизнинг бир қисмидир, шунинг учун Эрон бу борада зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга ва ҳеч ким бу ҳуқуқни шубҳа остига қўёлмайди", деб хулоса қилди қўмита раҳбари.

Ҳўрмуз бўғози глобал нефть савдоси учун асосий йўналиш ҳисобланади. Теҳрон АҚШ-Исроил операциясидан кейин бу сув йўлини тўсиб қўйди. Натижада, дунёнинг аксарият мамлакатларида ёқилғи ва саноат маҳсулотлари нархларининг ошишини кузатилди.
Ҳўрмуз бўғозини очиш АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони тугатиш бўйича мумкин бўлган келишувда муҳокама қилинаётган масалалардан биридир.
АҚШ - Эрон сулҳи

28 февралда бошланиб 40 кун давом этган урушдан сўнг, АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик битимини музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб, 8 апрелдан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди.

Лекин Исроил шу куннинг ўзида Ливанга оммавий авиа ҳужумлар уюштирди. Эрон бунга жавобан Ҳўрмуз бўғозини яна ёпиқ деб эълон қилди.

АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.

Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кириб-чиқаётган кемаларни блокировка қилишни эълон қилди.

Бунга жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди ва кейинги алоқалардан бош тортди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0