Путиннинг Остонадаги матбуот анжуманидан асосий баёнотлари

© POOLВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент Арманистон, Украина можароси, ЕИ билан муносабатлар ва Руминияга дрон қулаши ҳақидаги саволларга батафсил жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Остонада Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

Арманистон ҳақида

Ереван ЕОИИдан чиқса, эркин савдо шартномасидаги ҳуқуқини йўқотади.

"Биз бу ҳолда Арманистон билан иқтисодий соҳада, интеграция жараёнлари билан боғлиқ барча ишларимизни қисқартиришга мажбур бўламиз."

Арманистон шунингдек, юк ташиш компаниялари учун қаттиқроқ талабларга дуч келади ва мигрантлар Россияда ишлаш учун рухсатнома олишлари керак бўлади. Бундан ташқари, Москва Ереван учун ёқилғи нархларини оширади, бу унга ЯИМнинг 14 фоизига тушади.
"Энергия нархлари паст: Европада 600 евро ва ЕОИИда эса 150 евродан сал кўпроқ - бу таққослаб бўлмайдиган нарса. Ҳамма доим: "Хўш, энергия муҳим", дейди, лекин бу ягона афзаллик ҳам эмас."
Путин шунингдек, Россия капитали Арманистонга 86 фоиздан ортиқ сармоя киритаётганини эслатди.
"Еревандаги учрашувдан сўнг, бизнинг европалик ҳамкорларимиз 2,5 миллиард евро сармоя киритишга ваъда беришди. Қандай қилиб сармоя киритиш, қачон сармоя киритиш — бу вақт кўрсатади."
Президент Арманистон келажаги ЕОИИда ёки ЕИда бўлиши борасида референдумни иложи борича тезроқ ўтказишга чақирди.
© POOL / Медиабанкка ўтишЗаседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане
Заседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2026
Заседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане

Руминияда дрон қулаши ҳақида

Бу электрон кураш ёки техник носозликлар туфайли йўналишдан адашган Украина дрони бўлиши мумкин деди.

"Биз Украина дронлари Финляндия, Полша ва Болтиқбўйи давлатларининг бир қисмига учиб кетганини биламиз. У ерда ҳам дастлабки реакция Руминиядаги каби эди: ёрдам беринг, руслар ҳужум қилмоқда."

Россия уриб туширилган дрон ҳақида маълумотлар тақдим этилса, холис текширув ўтказишга ва баҳо беришга тайёр, деб таъкидлади президент.
"Урсула фон дер Ляен хоним Руминияда бўлмаган ва у ушбу дрон қолдиқларини текширмаган. Экспертиза ўтказилмагунча, ҳеч ким маълум бир самолёт қайси манбадан келиб чиққанини айта олмайди."

Украина можароси ҳақида

Махсус ҳарбий операция зонасидаги вазият - Украина инқирози тугашига яқинлашаётганини айтишга асос беради. Бироқ, у аниқ муддатини афтишнинг иложи йўқ.
"Кўриб турганингиздек, бизнинг қўшинларимиз барча йўналишларда олдинга силжимоқда. Ҳар куни."
Шу билан бирга, президент Москва музокараларни давом эттиришга тайёр эканлигини ва уларни ҳеч қачон рад этмаганлигини таъкидлади. Шунингдек, у Украинадаги фожиа Ғарб сиёсатчиларининг ҳаракатлари натижаси бўлганини эслатди.

"Улар <...> энди айбни бошқаларга ағдаришга ҳаракат қилмоқдалар - Россия тажовузкор эканлигини кўрсатиш учун. Аслида бу уларнинг сиёсати. <...> 2014 йилда Киевда давлат тўнтаришини келтириб чиқарганлар айнан улар эди."

Бундан ташқари, Ғарб НАТО шарққа бир қадам ҳам ташламаслигини даъво қилиб, Россияни алдади, деб қўшимча қилди Путин.
Украина Қуролли Кучларининг Старобелскка ҳужуми ҳақида гапирар экан, президент журналистлар Европа оммавий ахборот воситаларида коллежга қилинган ҳужум ҳақида сукут сақлашдан уялишлари кераклигини айтди.
"Умуман бир оғиз ҳам сўз айтмади — Старобелскдаги фожиа, болаларнинг ўлими, болаларимизнинг қасддан ўлдирилиши ҳақида бир оғиз ҳам сўз айтмади. Гўё у мавжуд бўлмагандек, бир оғиз ҳам сўз айтмади."
Бундан ташқари, Путиннинг таъкидлашича, Ғарб оммавий ахборот воситалари Россия ҳарбийларининг Киев вилоятига эрталабдан кечгача қилган жавоб зарбаси ҳақида хабар беришган.

Европа билан муносабатлар ҳақида

Москва ҳеч қачон Европа давлатларига таҳдид қилмаган, деб таъкидлади президент.
"Европалик сиёсатчиларнинг Россия билан урушга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги баёнотларига келсак, бу бемаънилик. Бу гўёки Россиянинг Ғарб ва Европа мамлакатларига қарши тажовузкор режалари туфайли. Бу ёлғон, қўпол, беадаб ёлғон."
Бундан ташқари, Европа, жумладан, Германия, Россия энергия таъминотини рад этиш билан ютқазди, деди Путин.
"Биз "Шимолий оқим"ни қурдик, қуришни бошладик. Хўш, бу Германия иқтисодиёти учун ёмонми? Улар бизнинг энергия таъминотимизни рад этганидан кейин вазият яхшиландими? Улар Қозоғистондан нефть олишга ҳаракат қилмоқдалар, аммо қувур ҳам биз орқали ўтади."
Европаликлар "ниманидир тиклашга" ҳаракат қилмоқдалар.
© POOL / Медиабанкка ўтишЗаседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане
Заседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2026
Заседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане

Қозоғистон билан ҳамкорлик ҳақида

Путин Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши ҳам Қозоғистон, ҳам Россия учун фойдали бўлишини таъкидлади.
“Кимдир бирор нарса қилганда, одатда тегишли кредит ажратилади. Баъзи Европа мамлакатларида ва бизнинг мамлакатимизда ҳам ички экспортни қўллаб-қувватлаш учун бутун кредит линиялари ташкил этилган. Бу ҳолда хизматлар ва товарлар экспорти. Албатта, бу биз учун фойдали. Яъни, биз бу пулни бермаяпмиз, балки қарз берамиз. Бу пул Россия хазинасига қайтарилади.”
Президент Москва ва Остона ўртасидаги яқин муносабатларни сақлаб қолиш жуда муҳимлигини қўшимча қилди, чунки бу муҳим даражадаги ишончни яратади.
Шунингдек, у Қозоғистон билан музокаралар натижаларидан мамнун эканлигини ва рус тилини қўллаб-қувватлагани учун Президент Қосим-Жомарт Токаевга миннатдор эканлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0