Ўзбекистонда "яшил" энергияни жамғариш қуввати ошмоқда
14:40 30.05.2026 (янгиланди: 15:42 30.05.2026)

© Getty Images / Jason Fochtman
Oбуна бўлиш
2030 йилга бориб эса энергия сақлаш тизимларининг умумий қувватини 4,5 ГВтга етказиш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистонда ҳар саккизинчи киловатт электр энергияси энергия сақлаш тизимларидан олинмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий қуввати 3930 МВт бўлган 15 та қуёш ҳамда 1652 МВт бўлган 5 та шамол электр станцияси ишга туширилган. 2026 йил бошидан буён 4 млрд кВт·соатдан ортиқ "яшил" энергия ишлаб чиқарилган.
Қайта тикланувчи энергия манбалари улушининг ортиб бориши энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришни ҳам тақозо этмоқда. Чунки қуёш электр станциялари кундузги вақтда, шамол электр станциялари эса табиий шароитга боғлиқ равишда электр энергияси ишлаб чиқаради. Энергия сақлаш тизимлари эса — ортиқча энергияни жамғариб, истеъмол энг юқори бўладиган соатларда тармоққа узатиш имконини беради.
Бугунги кунда республика энергетика тизимида умумий қуввати 1545 МВт, энергия сиғими эса 2600 МВт·соат бўлган энергия сақлаш тизимлари фаолият юритмоқда.
Бу қувват мамлакат энергетика тизими кечки максимал юкламасининг 13,5 фоизидан ортиғини ташкил қилади. Бошқача айтганда, кечки энг юқори истеъмол соатларида фойдаланиладиган ҳар саккизинчи киловатт электр энергияси аввалдан жамғарилган энергия ҳисобидан қопланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда энергия жамғариш тизимлари ривожлантириш 2024 йилда илк бор Фарғона ва Андижон вилоятларида қуввати 150 МВтдан бўлган 2 та энергия сақлаш тизими ишга туширилишибилан бошланган эди. 2025 йилда эса яна 1245 МВт қувват ва 1600 МВт·соат энергия сиғимига эга янги энергия сақлаш тизимлари фойдаланишга топширилди.
Йил якунига қадар Ўзбекистонда энергия сақлаш тизимлари қувватини 2000 МВтга, энергия сиғимини эса 3600 МВт·соатга етказиш режалаштирилган. 2030 йилга бориб эса энергия сақлаш тизимларининг умумий қувватини 4,5 ГВтга етказиш кўзда тутилган.
Йил якунига қадар Ўзбекистонда энергия сақлаш тизимлари қувватини 2000 МВтга, энергия сиғимини эса 3600 МВт·соатга етказиш режалаштирилган. 2030 йилга бориб эса энергия сақлаш тизимларининг умумий қувватини 4,5 ГВтга етказиш кўзда тутилган.