Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ҳужум мақсади коллеж биноси бўлгани аниқ — хорижий журналист

Oбуна бўлиш
Россия ТИВ томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида 19 давлатдан 50 нафарга яқин журналистлар Старобелскда бўлишди.
ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Луганск Халқ Респбуликасининг Старобелск шаҳридаги фожиа жойига 19 мамлакатдан 50 дан ортиқ хорижий журналистлар ташриф буюрди. Бу ҳақида Россия инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Яна Лантратова хабар берди.
"Фожиа содир бўлган жойга биз билан бирга 19 мамлакатдан 50 дан ортиқ хорижий журналистлар борди. Улар орасида Австрия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Италия, Хитой, БАА, АҚШ, Туркия, Франция ва бошқа мамлакатлардан келган оммавий ахборот воситалари вакиллари бор эди", деб ёзди омбудсмен.
Унинг таъкидлашича, журналистларга Украина қуролли кучлари Старобелскдаги ётоқхона ва коллеж биноларига ҳужум қилган жой кўрсатилган. Уларнинг кўпчилиги ҳис-туйғуларини яшира олмадилар.

Ирландиялик журналист Чай Боуз кўрганларини даҳшатли деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу ерда ҳеч қандай ҳарбий инфратузилма йўқ ва ҳужумнинг мақсади - коллеж биноси бўлгани аниқ.

"Ал Арабия" мухбири Раэд Ал Акбарнинг айтишича, бошқа сўзларга ҳожат йўқ: вайрон бўлган ётоқхонанинг кўришнинг ўзи кифоя.
"Феникс" телеканали журналисти Лу Югуанг воқеани даҳшатли фожиа деб атади ва Ғарб давлатларини жим турмасликка чақирди".
Хорижий мухбирларнинг сафари ҳақидаги репортажлар ва материаллар Reuters, ТRТ World, Al-Jazeera ва Sputnik Turkiye томонидан чоп этилди. Нашрларда вайрон бўлган ётоқхона, болаларнинг ўлими ва фожиа жойида терговчиларнинг иши ёритилган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова хабар беришига кўра, ВВС, CNN ва япония журналистлари Старобелскка ташриф буюришни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Украина Қуролли Кучлари томонидан Луганск давлат педагогика университетининг Старобелск касб-ҳунар коллежининг ўқув биноси ва ётоқхонасига 16та дрон билан ҳужум қилин эди. Ҳужум тунги вақтда, ётоқхонада 84 бола ухлаб ётган вақтда содир этилган. ЛХР раҳбари Леонид Пасечник айтишига кўра, ушбу ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган 44 киши яраланган.
Иностранные журналисты посетили Старобельск и Луганск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ҳалок бўлган қизлар никоҳ либосида дафн этилади — омбудсман Старобельск фожиаси ҳақида
Янгиликлар лентаси
0