Бортников: АҚШ ва Исроил Эрон раҳбарияти вакилларини технологиялар орқали йўқ қилган

© REUTERSТегеран, Иран
Тегеран, Иран
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия ФХХ директорига кўра, Теҳрондаги видеомониторинг тизимларига жойлаштирилган дастурий “хатчўплар” Эрон раҳбарияти вакилларининг координаталарини аниқлашда ишлатилган.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. АҚШ ва Исроил махсус хизматлари Эрон раҳбарияти вакилларига қарши операцияда рақамли технологиялардан фойдаланган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников маълум қилди.
“Яқинда АҚШ-Исроил альянси томонидан Эрон олий раҳбарияти вакилларининг йўқ қилиниши хавотирли сигналдир. Қурбонларнинг жойлашув координаталари, жумладан, Теҳрондаги видеомониторинг тизимларидаги дастурий "хатчўплар" (яширин ўрнатилган кодлар - таҳр.) орқали олинган”, — деди Бортников.
ФХХ директори бу мисолни МДҲ давлатлари учун технологик хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим огоҳлантириш сифатида келтирди. Унинг айтишича, Ғарб технологик платформаларига қарамлик НАТО давлатлари ва уларнинг иттифоқчилари махсус хизматлари томонидан киберҳужумлар уюштирилиши хавфини кучайтиради.
Бортниковнинг таъкидлашича, бу масала айниқса стратегик муҳим тармоқлар — алоқа, давлат бошқаруви ва қарор қабул қилиш тизимлари учун долзарб.
У Ғарб давлатларининг МДҲ мамлакатлари иқтисодиётининг муҳим соҳаларига рақамли инновациялар ва сунъий интеллект ечимларини жорий этишга қизиқиши сабаблари ҳақида ўйлаш зарурлигини айтди.
ФХХ директори хорижий нейрон тармоқ моделлари шаффофлиги кафолатланмаганини ҳам қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, инқироз ҳолатида мамлакатни тезкор бошқаришнинг тўлиқ рақамлаштирилган механизмлари қанчалик ишончли бўлиши масаласи ҳам очиқ қолмоқда.
Бортников бу ҳақда Иркутск вилоятида ўтаётган МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 58-йиғилишида айтди.
IT cпециалист за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
ДХХ киберхавфсизликни текшириш учун мустақил “хакер”ларни жалб этади — янги қонун
Янгиликлар лентаси
0