30 фоизгача чегирмалар: Ҳайит кунларидаги меҳмонхоналар нархлари эълон қилинди

© Sputnik / Бахром Хатамов Туристической жизнь Бухары
Туристической жизнь Бухары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
Oбуна бўлиш
27–31 май кунлари республика бўйлаб айрим меҳмонхона, меҳмон уйи ва бошқа жойлаштириш воситаларида 30 фоизгача чегирмалар амал қилади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Туризм қўмитаси Қурбон ҳайити кунларида аҳолининг дам олиш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ички туризмни рағбатлантириш мақсадида 27–31 май кунлари республика бўйлаб чегирмалар жорий этилишини маълум қилди.
Хусусан:
• ҳудудлардаги жойлаштириш воситалари ўз хизматлари учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар эълон қилган;
• Маданий мерос агентлиги тизимидаги давлат музейлари ва маданий мерос объектларига чипталар учун 10 фоизгача чегирма берилади;
• пуллик зиёратгоҳларга ташриф буюрувчилар учун ҳам қатор енгилликлар назарда тутилган.
Туризм қўмитаси эълон қилган меҳмонхона нархлари ва чегирмалар рўйхати қуйида келтирилган.
Байрам кунларида ногиронлиги бўлган фуқаролар, кекса ёшдагилар ва болалар учун муқаддас қадамжоларга кириш бепул бўлади.
Қўмита ўзбекистонликларни дам олиш кунларидан фойдаланиб, мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилишга чақирди.
Ансамбль религиозного комплекса Хазрати Имам в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади: ўзбекистонликлар 5 кун дам олади
Янгиликлар лентаси
0