Ҳусанов, Шомуродов, Файзуллаев: Ўзбекистоннинг ЖЧ таркиби эълон қилинди

© telegram sputnikuzbekistanГоворить о финальной заявке сборной на чемпионат мира еще рано – Фабио Каннаваро
Говорить о финальной заявке сборной на чемпионат мира еще рано – Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун 30 кишилик рўйхати эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 олдидан АҚШга йўл оладиган 30 кишилик кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа 26 май куни АҚШга жўнаб кетади. Кейинчалик якуний қайднома учун ушбу рўйхатдан 4 нафар футболчи чиқарилади.
Таркибдан Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов ва Игорь Сергеев каби терма жамоа етакчилари ҳам ўрин олган.
Дарвозабонлар:
• Ўткир Юсупов — “Навбаҳор”;
• Ботирали Эргашев — “Нефтчи”;
• Абдувоҳид Неъматов — “Насаф”.
Ҳимоячилар:
• Авазбек Ўлмасалиев — ОКМК;
• Жаҳонгир Ўрозов — “Динамо”;
• Рустам Ашурматов — “Истиқлол”, Эрон;
• Умар Эшмуродов — “Насаф”;
• Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”, Англия;
• Абдулла Абдуллаев — “Дибба”, БАА;
• Фарруҳ Сайфиев — “Нефтчи”;
• Ҳожиакбар Алижонов — “Пахтакор”;
• Шерзод Насруллаев — “Пахтакор”;
• Беҳруз Каримов — “Сурхон”.
Ярим ҳимоячилар:
• Шерзод Эсанов — “Бухоро”;
• Одил Ҳамробеков — “Трактор”, Эрон;
• Акмал Мозговой — “Пахтакор”;
• Отабек Шукуров — “Банияс”, БАА;
• Жамшид Искандеров — “Нефтчи”;
• Жасур Жалолиддинов — “Сўғдиёна”;
• Азиз Ғаниев — “Ал Батаеҳ”, БАА;
• Умарали Раҳмоналиев — “Сабаҳ”, Озарбайжон.
Ҳужумчилар:
• Аббос Файзуллаев — “Истанбул Башакшеҳир”, Туркия;
• Жалолиддин Машарипов — “Истиқлол”, Эрон;
• Достон Ҳамдамов — “Пахтакор”;
• Остон Ўрунов — “Персеполис”, Эрон;
• Руслан Жиянов — “Навбаҳор”;
• Азиз Амонов — “Динамо”;
• Шерзод Темиров — “Эрбил”, Ироқ;
• Игорь Сергеев — “Персеполис”, Эрон;
• Элдор Шомуродов — “Истанбул Башакшеҳир”, Туркия.
Терма жамоа тайёргарлик режасига кўра, 26 май куни АҚШга жўнаб кетади. 1 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида Канадага қарши, 8 июнь куни эса Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган. 10 июнда жамоа Жаҳон чемпионати давомидаги асосий қароргоҳи — Атланта шаҳрига жойлашади.
Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоани ЖЧга кузатиш маросимида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоани ЖЧга кузатиш маросимида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0