Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоани ЖЧга кузатиш маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоани ЖЧга кузатиш маросимида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Президент ғалаба онларида ҳам, қийин дамларда ҳам футболчилар билан бирга бўлиб, уларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган юртдошларимизга раҳмат айтди. 23.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди. “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган маросим бошида терма жамоа аъзолари майдонда саф тортди. Президент футболчилар Ўзбекистон халқига унутилмас қувончли кунлар тақдим этганини таъкидлаб, уларга ва ота-оналари, устоз-мураббийларига миннатдорлик билдирди.Тадбирда шунингдек концерт дастури намойиш этилди ва миллий терма жамоанинг назорат учрашуви бўлиб ўтди.