2 олтин, 4 кумуш, 4 бронза: Ўзбекистон гимнастлари Жаҳон кубогини муваффақиятли якунлади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишМарафон
Марафон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубогини 10 та медаль билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Терма жамоа ҳисобида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медали бор. Мусобақа Тошкентдаги Гимнастика спорт саройида 21–24 май кунлари бўлиб ўтди.
Олтин медалларни Алишер Бойсаров турникда, Аҳрорхон Темирхонов эса ҳалқа машқида қўлга киритди.
Кумуш медалларга қуйидаги спортчилар сазовор бўлди:
• Аҳрорхон Темирхонов — параллел брус;
• Дилдора Арипова — эркин машқ;
• Хумоюн Исломов — эркин машқ;
• Мансур Раҳматов — дастакли от машқи.
Бронза медаллар эса Дилдора Арипова, Солиҳа Турсунбоева, Озотилла Абдурасулов ва Шахрибону Юсуфова ҳисобига ёзилди. Арипова тўсинда, Турсунбоева эркин машқда, Абдурасулов ҳалқада, Юсуфова эса таяниб сакрашда совриндор бўлди.
МОҚ маълумотига кўра, мусобақанинг якуний кунида ўзбекистонлик гимнастлар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган.
Борцы греко-римского стиля из Узбекистана успешно стартовали на чемпионате Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Ўзбекистон курашчилари U23 Осиё чемпионатини 4 та медаль билан бошлади
Янгиликлар лентаси
0