Мирзиёев Покистондаги теракт қурбонлари бўйича таъзия билдирди

© REUTERS / StringerПоследствия теракта в пакистанском городе Кветта
Последствия теракта в пакистанском городе Кветта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ҳамда бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
РИА Новости маълумотига кўра, Кветтада махсус поездга ҳужум қилинган. Покистон хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, портловчи модда ортилган автомобиль поездга ҳужум қилган. Поездда 336 нафардан ортиқ ҳарбий бўлган.
Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етган, 47 киши жароҳатланган. Жабрланганлар Кветтадаги шифохонага етказилган. Қутқарув ишлари давом этаётгани сабаб дастлабки маълумотлар ўзгариши мумкинлиги айтилган.
Ҳужум 24 май куни Белужистон провинцияси маркази Кветтада, темир йўл яқинида содир бўлган. Портлаш оқибатида поезд вагонлари зарар кўрган, ҳудудда фавқулодда тиббий ҳолат эълон қилинган.
Шаҳбоз Шариф ва Асиф Али Зардорий ҳужумни қоралаб, уни террорчилик ҳаракати деб атаган. AP маълумотига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Белужистон озодлик армияси ўз зиммасига олган.
Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю КНР Си Цзиньпину  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Хитойдаги кон фожиаси: Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади
Янгиликлар лентаси
0