https://sputniknews.uz/20260525/bukhara-tibbiyot-rahbar-ushlanish-57838941.html
150 млн сўмлик “улуш” ва 92 млн сўм рағбат пули: Бухорода тиббиёт раҳбари ушланди
150 млн сўмлик “улуш” ва 92 млн сўм рағбат пули: Бухорода тиббиёт раҳбари ушланди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ маълумотларига кўра, Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари тиббий буюмлар хариди бўйича шартномадан 15 фоиз “улуш” талаб қилган. У 11,8 минг доллар олган вақтида ушланган.
2026-05-25T10:02+0500
2026-05-25T10:02+0500
2026-05-25T10:47+0500
жамият
пора
жиноят
ўзбекистон
бухоро вилояти
коррупция
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0d/22179280_0:208:2000:1333_1920x0_80_0_0_e1f63b891bfdac7ae786fab72d69efaa.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари 150 миллион сўмлик “улуш” талаб қилгани ва ходимларга ажратилган рағбатлантириш маблағларининг 92 миллион сўмини қайта йиғиб олгани бўйича ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, жорий йилда Бухоро вилоятидаги туманлардан бирининг соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда дори-дармон ва тиббий буюмлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ ўртасида 1 млрд 2 млн сўмлик шартнома тузилган.Шартнома асосида тиббий буюмлар харид қилинган. Дастлаб умумий сумманинг 30 фоизи МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.Бу сумма 150 миллион сўмни ташкил этган.ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 11 800 долларини турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ушланган.Шунингдек, унинг яна бир ҳолатга алоқадорлиги ҳам аниқлангани айтилмоқда.Хусусан, у жорий йилда тумандаги оилавий поликлиникалар ходимлари учун жами 448 млн сўм миқдорида рағбатлантириш маблағлари ажратган. ДХХга кўра, ушбу маблағлар ярмини қайтариш шарти билан берилган ва кейинчалик 92 миллион сўм қисми қайта йиғиб олинган.Ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш ҳамда 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.МЧЖ вакилига нисбатан эса Жиноят кодексининг 211-моддаси — пора бериш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
https://sputniknews.uz/20260512/sudya-yordamchi-hokim-orinbosar-ushlanish-57509989.html
ўзбекистон
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0d/22179280_162:0:1939:1333_1920x0_80_0_0_1d3ffab5f3d3b96b4b138c5b61cdc546.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, пора, жиноят, ўзбекистон, бухоро вилояти, коррупция, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
жамият, пора, жиноят, ўзбекистон, бухоро вилояти, коррупция, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
150 млн сўмлик “улуш” ва 92 млн сўм рағбат пули: Бухорода тиббиёт раҳбари ушланди
10:02 25.05.2026 (янгиланди: 10:47 25.05.2026) Мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 11 800 долларини турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ушланган.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари 150 миллион сўмлик “улуш” талаб қилгани ва ходимларга ажратилган рағбатлантириш маблағларининг 92 миллион сўмини қайта йиғиб олгани бўйича ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилда Бухоро вилоятидаги туманлардан бирининг соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда дори-дармон ва тиббий буюмлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ ўртасида 1 млрд 2 млн сўмлик шартнома тузилган.
Шартнома асосида тиббий буюмлар харид қилинган. Дастлаб умумий сумманинг 30 фоизи МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
ДХХ маълумотига кўра, туман соғлиқни сақлаш бўлими мудири қолган 70 фоиз маблағни кўчириб бериш ҳамда келгусидаги харидларни ҳам ушбу МЧЖ орқали амалга ошириш эвазига шартномада кўрсатилган маҳсулотлар умумий қийматининг 15 фоизини талаб қилган.
Бу сумма 150 миллион сўмни ташкил этган.
ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 11 800 долларини турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг яна бир ҳолатга алоқадорлиги ҳам аниқлангани айтилмоқда.
Хусусан, у жорий йилда тумандаги оилавий поликлиникалар ходимлари учун жами 448 млн сўм миқдорида рағбатлантириш маблағлари ажратган. ДХХга кўра, ушбу маблағлар ярмини қайтариш шарти билан берилган ва кейинчалик 92 миллион сўм қисми қайта йиғиб олинган.
Ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш ҳамда 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
МЧЖ вакилига нисбатан эса Жиноят кодексининг 211-моддаси — пора бериш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.