https://sputniknews.uz/20260524/tashkent-tyantszin-suv-loyihalar-57824340.html
Тошкент ва Тяньцзинь дренаж ҳамда сувни қайта ишлатиш бўйича лойиҳалар тайёрлайди
Тошкент ва Тяньцзинь дренаж ҳамда сувни қайта ишлатиш бўйича лойиҳалар тайёрлайди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация Тяньцзинь шаҳрида музокаралар ўтказди. Томонлар дренаж, тозалаш иншоотлари ва сувни қайта ишлатиш бўйича ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади.
2026-05-24T11:16+0500
2026-05-24T11:16+0500
2026-05-24T11:16+0500
ўзбекистон
ҳамкорлик
хитой
сув
пойтахт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/18/57823808_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_09d5c64093d4360a6c507c0e4105421a.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Тошкент ва Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри дренаж тизимлари, тозалаш иншоотлари ҳамда сувни қайта ишлатиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги Тошкент шаҳри делегацияси Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида икки шаҳар вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.Томонлар амалий тажриба алмашиш, самарали муҳандислик ечимларини ўрганиш ва уларни Тошкентнинг жадал ривожланаётган шаҳар инфратузилмаси шароитида қўллаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.Музокаралар якунида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Улар дренаж тизимлари ва тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, сувни қайта ишлатиш соҳасида замонавий ечимларни жорий этиш ҳамда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20260429/china-kompaniyalar-uzbekistan-loyihalar-muhokama-57207316.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/18/57823808_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_770d647ea5895949b5e913b532761708.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ҳамкорлик, хитой, сув, пойтахт
ўзбекистон, ҳамкорлик, хитой, сув, пойтахт
Тошкент ва Тяньцзинь дренаж ҳамда сувни қайта ишлатиш бўйича лойиҳалар тайёрлайди
Тошкент ва Тяньцзинь шаҳарлари дренаж тизимлари, тозалаш иншоотлари ҳамда сувни қайта ишлатиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқади.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Тошкент ва Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри дренаж тизимлари, тозалаш иншоотлари ҳамда сувни қайта ишлатиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги Тошкент шаҳри делегацияси Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида икки шаҳар вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.
Учрашувда шаҳар хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, дренаж тизимларини ривожлантириш, тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, сувни йўналтириш, тозалаш ва қайта ишлатиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар амалий тажриба алмашиш, самарали муҳандислик ечимларини ўрганиш ва уларни Тошкентнинг жадал ривожланаётган шаҳар инфратузилмаси шароитида қўллаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.
Музокаралар якунида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Улар дренаж тизимлари ва тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, сувни қайта ишлатиш соҳасида замонавий ечимларни жорий этиш ҳамда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишни назарда тутади.