Чет эл фуқаролари 50 минг доллар тўлаб солиқ имтиёзи олиши мумкин

© Spuntik / Дмитрий АстаховПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Oбуна бўлиш
Ҳукумат чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини бериш тартибини тасдиқлади. Режим хорижий даромадларни ЖШДСдан озод қилади.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Ўзбекистонда 50 минг доллар махсус йиғим тўлаган чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби белгиланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 21 майдаги қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда назарда тутилган.
Махсус солиқ режими фуқаролик олиш тартиби эмас. У чет эл фуқаросига Ўзбекистонда алоҳида солиқ мақомини олиш ва мамлакат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш имконини беради. Бу режим 2026 йил 1 январдан жорий этилиши белгиланган.
Ушбу режимни олиш учун чет эл фуқароси Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz, Электрон солиқ хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза топширади.
Аризага чет эл паспорти нусхаси ҳамда Ўзбекистонда бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат — виза ёки бошқа тегишли ҳужжатлар илова қилинади.
Ариза Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Солиқ қўмитаси комиссия хулосаси бўйича 1 иш кунида чет эл фуқаросига хабарнома юборади.
Ижобий хулоса олган чет эл фуқароси Ўзбекистондаги махсус ваколатли тижорат банкида ҳисобварақ ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очади. Шундан сўнг у 50 минг доллар миқдорида махсус йиғим тўлайди.
Президент фармонига кўра, махсус солиқ режими чет эл фуқаросининг вояга етган яқин қариндошларига ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бунинг учун ҳар бир яқин қариндош учун 10 минг доллар махсус йиғим тўланади.
Махсус солиқ режими талабларни бажарган чет эл фуқаролари ва уларнинг вояга етган яқин қариндошларига аризада кўрсатилган солиқ даври учун берилади. Унинг муддати 5 йилдан ошмайди.
Ҳужжатга кўра, махсус йиғим тўлаган чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари Ўзбекистонда турган жойи бўйича 5 йилгача муддатга рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Государственный налоговый комитет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
Эллик минг доллар тўлаган чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0