https://sputniknews.uz/20251007/chet-ellik-soliq-rejim-52513043.html
Эллик минг доллар тўлаган чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади
Эллик минг доллар тўлаган чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш ҳақида фармон имзолади. 2026 йилдан белгиланган талабларга жавоб берган хорижликларнинг чет элдаги даромадлари жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади.
2025-10-07T12:51+0500
2025-10-07T12:51+0500
2025-10-07T12:51+0500
ўзбекистон
янги қонун
солиқ
чет элликлар
давлат солиқ қўмитаси
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/07/52515131_0:0:2865:1612_1920x0_80_0_0_4191c26ac90e721054fe0ba88c8efdc3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. “Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳабар берди.Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади. Ушбу режим Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутади.Бу имтиёздан фойдаланиш учун чет эл фуқаролари қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:Шунингдек, кетма-кет 12 ойлик даврда камида 30 календарь кун Ўзбекистон ҳудудида бўлган ва мамлакатда турар жой кўчмас мулкига эгалик қилувчи ёки ижара асосида яшовчи чет элликлар Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.
https://sputniknews.uz/20250820/tadbirkorlar-moliya-soliq-engilliklar-51375338.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/07/52515131_358:0:2507:1612_1920x0_80_0_0_f1a1538fbe7324889641a0db60f6b4bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чет эл фуқаролари, махсус солиқ режими, президент фармони, даромад солиғи, 2026 йил, ўзбекистон солиқ сиёсати, солиқ резиденти, криптобиржа, банк ҳисобварақ, инвестиция, хорижликлар учун имтиёзлар, ўзбекистон иқтисодиёти
чет эл фуқаролари, махсус солиқ режими, президент фармони, даромад солиғи, 2026 йил, ўзбекистон солиқ сиёсати, солиқ резиденти, криптобиржа, банк ҳисобварақ, инвестиция, хорижликлар учун имтиёзлар, ўзбекистон иқтисодиёти
Эллик минг доллар тўлаган чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади
Янги фармонга мувофиқ, чет элликларга махсус солиқ режими яратилади. Улар 50 минг доллар тўлаб, маҳаллий банк ёки криптобиржада ҳисоб очган тақдирда, чет элдаги даромадларига солиқ тўламайди
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. “Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги
ҳабар берди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади.
Ушбу режим Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутади.
Бу имтиёздан фойдаланиш учун чет эл фуқаролари қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
50 минг доллар миқдорида махсус йиғим тўлаш;
Ўзбекистондаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.
Шунингдек, кетма-кет 12 ойлик даврда камида 30 календарь кун Ўзбекистон ҳудудида бўлган ва мамлакатда турар жой кўчмас мулкига эгалик қилувчи ёки ижара асосида яшовчи чет элликлар Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.