Украина ЛХРда талабалар бўлган коллеж ётоқхонасига зарба берди

Oбуна бўлиш
Ҳозир вайроналар остидан ҳалок бўлган бир талабанинг жасади олиб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Украина Қуролли кучлари дронлар ёрдамида Луганск Халқ Республикасидаги (ЛХР) Старобельск профессионал коллежи ўқув биноси ва ётоқхонасига зарба берди, ҳужум оқибатида 35 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ЛХР раҳбари Леонид Пасечник маълум қилди.
“Бугун тунда фожиа юз берди. УҚК ухлаб ётган болаларни мўлжаллаб зарба берди. Душманнинг учувчисиз учиш қурилмалари педуниверситетимизнинг Старобельск профессионал коллежи ўқув биноси ва ётоқхонасига ҳужум қилди”, - дея ёзди у.
Маълум қилинишича, у ерда ҳужум пайтида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 86 нафар бола бўлган. Улардан 35 нафари турли даражада жароҳат олган.
1/2
2/2
1/2
2/2
Қутқарувчилар вайроналар остидан икки кишини чиқариб олиб, шифокорларга топширган. Вайроналар остидан болалар қолиб кетмоқда, уларни қутқариш ишлари давом этмоқда.
Фавқулодда хизматлар ходимлари ҳодиса жойида иш олиб боряпти, барча зарурий ёрдам кўрсатилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, вайроналар остидан коллежнинг ҳалок бўлган талабаси жасади олиб чиқилган.
Янгиликлар лентаси
0