Ўзбекистон МДҲда хизматлар савдоси битимини тасдиқлади — бу бизнесга нима беради?

© Sputnik / Дмитрий Дудо / Медиабанкка ўтишэмблема СНГ (архивное фото)
эмблема СНГ (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Битим Ўзбекистон компанияларига МДҲ давлатларида хизмат кўрсатиш, бизнес очиш ва инвестиция киритишда бозорга кириш шартларини енгиллаштириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида хизматлар савдоси, компаниялар фаолияти ва инвестицияларни амалга оширишга оид битимни тасдиқлади. Бу маҳаллий бизнес учун Ҳамдўстлик давлатлари бозорларида ишлаш имкониятларини кенгайтириши мумкин.
Битимнинг асосий мақсади — МДҲ давлатлари ўртасида хизматлар бозорига кириш, компания очиш, филиал ёки ваколатхона ташкил этиш, фаолият юритиш ва инвестиция киритиш учун янада шаффоф ва барқарор шароит яратиш.
Амалда битим Ўзбекистон компаниялари учун МДҲ давлатларида хизмат кўрсатиш, бизнес очиш ва инвестиция киритишда бозорга кириш шартларини енгиллаштириши мумкин.
Битимга кўра, иштирокчи давлатлар бошқа томон компанияларига ўз тадбиркорларига нисбатан камситувчи шартлар қўймаслиги керак. Шу билан бирга, айрим соҳалар бўйича ҳар бир давлат ўз чеклов ва истисноларини сақлаб қолиши мумкин.
Битим иштирокчилари бошқа томон тадбиркорлари учун юридик шахс, филиал ёки ваколатхона очиш бўйича асоссиз чекловлар киритмаслиги назарда тутилган.
Шунингдек, юридик шахслар, филиаллар ёки ваколатхоналарни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатларни легализация ёки апостиль қилиш талаб этилмайди. Бу бизнес учун ҳужжатбозлик ва вақт сарфини камайтириши мумкин.

Битим 2024 йил 5 июнда Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон учун кучга кирган. Кейинчалик Арманистон, Қозоғистон ва Россия ҳам ушбу битимга қўшилган.

2012 йилдан бери МДҲ доирасида товарларнинг эркин савдо режими амал қилиб келмоқда. Янги битим эса хизматлар ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Заседание международного дискуссионного клуба Валдай в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Галузин: Ўзбекистон Евроосиёдаги интеграцион жараёнларнинг муҳим иштирокчиси
Янгиликлар лентаси
0