Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Галузин: Ўзбекистон Евроосиёдаги интеграцион жараёнларнинг муҳим иштирокчиси

© SputnikЗаседание международного дискуссионного клуба "Валдай" в Термезе
Заседание международного дискуссионного клуба Валдай в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Oбуна бўлиш
Михаил Галузин Ўзбекистоннинг Евроосиёдаги ўрнини алоҳида қайд этиб, мамлакат Россия билан МДҲ ва ШҲТда ҳамкорлик қилаётгани, ЕОИИда эса кузатувчи сифатида иштирок этаётганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Евроосиёда янги иқтисодий, инвестициявий ва хавфсизлик механизмларини шакллантиришда ЕОИИ ва бошқа минтақавий тузилмалар муҳим ўрин тутиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Галузиннинг сўзларига кўра, халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар айниқса Катта Евроосиё ҳудудида яққол кўринмоқда. Шу боис минтақа давлатлари иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва хавфсизлик соҳасида муқобил механизмларни ривожлантириши зарур.
Галузин бундай иш аллақачон турли интеграцион форматлар доирасида олиб борилаётганини айтиб, улар қаторида МДҲ, ЕОИИ, ШҲТ, АСЕАН ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашини санаб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Катта Евроосиё шериклиги давлатлар ва интеграцион тузилмалар салоҳиятини уйғунлаштириш, транспорт боғлиқлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш занжирларини боғлаш, молиявий механизмларни ривожлантириш ва савдо тўсиқларини камайтиришга қаратилган.
Галузиннинг айтишича, бу жараёнга МДҲ, Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати, ЕОИИ, КХШТ ва ШҲТ каби тузилмалар ҳисса қўша олади. У Ўзбекистонни Евроосиёдаги интеграцион жараёнларнинг муҳим иштирокчиси деб атаб, мамлакат МДҲ ва ШҲТда Россия билан ҳамкорлик қилиб келаётгани, ЕОИИда эса кузатувчи мақомига эга эканини таъкидлади.
Заседание международного дискуссионного клуба Валдай в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Галузин Россия–Ўзбекистон муносабатлари ва Евроосиё хавфсизлиги ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0