Ўзбекистон ва Беларусь озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик битимини имзолади

© Ташқи меҳнат миграцияси агентлигиЎзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Беларусь миграция соҳасида шартнома тузишга келишиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжат озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кенгайтириш, қўшма лойиҳалар ва агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тузди — ҳужжат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Беларусь Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида қабул қилинди.
Битим Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Александр Яковчиц бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасидаги учрашув доирасида қабул қилинди.
Музокараларда томонлар агросаноат ва озиқ-овқат соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш ва икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
В Ташкенте состоялось четвертое заседание рабочей группы Беларусь-Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Беларусь савдо тармоқлари расталарига ўзбек маҳсулотларини чиқариш муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0