https://sputniknews.uz/20260311/belarus-savdo-tarmoqlar-ozbek-mahsulot-56215670.html
Беларусь савдо тармоқлари расталарига ўзбек маҳсулотларини чиқариш муҳокама қилинди
Беларусь савдо тармоқлари расталарига ўзбек маҳсулотларини чиқариш муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Беларусьнинг йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан ўтказилган онлайн учрашувда Ўзбекистондан хўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш, бизнес-миссиялар ва логистика масалалари кўриб чиқилди.
2026-03-11T13:25+0500
2026-03-11T13:25+0500
2026-03-11T13:34+0500
экспорт
импорт
ўзбекистон
ҳамкорлик
савдо
савдо-саноат палатаси
иқтисод
беларусь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0f/41005024_0:16:1137:655_1920x0_80_0_0_8461ed12916c87f4fe2945a25eb93a6f.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Вахабов иштирокида 10 март куни Беларуснинг йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь савдо тармоқларига етказиб бериш, Беларусдан эса гўшт ва сут маҳсулотларини ўзаро бозорларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Томонлар ишбилармонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш, контакт маълумотларини алмашиш ва яқин вақт ичида Беларусь чакана савдо тармоқларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.Ташриф доирасида томонлар ўзбек маҳсулотларини, аввало, йирик супермаркет тармоқлари орқали Беларусь бозорига кенгроқ олиб кириш имкониятларини муҳокама қилган эди.Шунингдек, маҳсулотларни етказиб беришда логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш, жумладан, Ўзбекистонга юк билан келган транспорт воситаларини қайтишда бўш юбормасдан, улар орқали Беларусь бозорига маҳсулот етказиб бериш варианти ҳам кўриб чиқилган.
https://sputniknews.uz/20260310/lukashenko-uzbekistan-elchi-uchrashuv-56197196.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0f/41005024_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_f763332aebec4f5e9efcc9628326ae1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, беларусь, савдо-саноат палатаси, даврон вахабов, мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, супермаркет, чакана савдо тармоқлари, экспорт, логистика, бизнес-миссия, гўшт, сут маҳсулотлари
ўзбекистон, беларусь, савдо-саноат палатаси, даврон вахабов, мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, супермаркет, чакана савдо тармоқлари, экспорт, логистика, бизнес-миссия, гўшт, сут маҳсулотлари
Беларусь савдо тармоқлари расталарига ўзбек маҳсулотларини чиқариш муҳокама қилинди
13:25 11.03.2026 (янгиланди: 13:34 11.03.2026) Яқин вақт ичида Беларусь чакана савдо тармоқларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиялари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Вахабов иштирокида 10 март куни Беларуснинг йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан онлайн учрашув
бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь савдо тармоқларига етказиб бериш, Беларусдан эса гўшт ва сут маҳсулотларини ўзаро бозорларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар ишбилармонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш, контакт маълумотларини алмашиш ва яқин вақт ичида Беларусь чакана савдо тармоқларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Мулоқот ССП раиси Даврон Вахабовнинг 2–6 март кунлари Беларусга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг давоми сифатида ташкил этилди.
Ташриф доирасида томонлар ўзбек маҳсулотларини, аввало, йирик супермаркет тармоқлари орқали Беларусь бозорига кенгроқ олиб кириш имкониятларини муҳокама қилган эди.
Шунингдек, маҳсулотларни етказиб беришда логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш, жумладан, Ўзбекистонга юк билан келган транспорт воситаларини қайтишда бўш юбормасдан, улар орқали Беларусь бозорига маҳсулот етказиб бериш варианти ҳам кўриб чиқилган.