Президент маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов орден билан тақдирланди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаТурсинхан Худайбергенов (архивное фото)
Турсинхан Худайбергенов (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент маслаҳатчиси ва сенатор Турсинхан Худайбергенов давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати ҳамда Оролбўйи ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. Президент тегишли фармонни имзолади.
Худайбергенов давлат органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатдаги ислоҳотларни амалга оширишдаги хизматлари, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари учун тақдирланди.
Фармонда унинг Ватан тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси, хусусан, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш йўлидаги ишлари алоҳида қайд этилган.
Мукофот Худайбергеновнинг таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан ҳам берилди.
Маълумот учун, Турсинхан Худайбергенов 1951 йилда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган. 1974–1999 йилларда ички ишлар тизимида турли лавозимларда ишлаган.
1999–2001 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи;
2001–2006 йилларда президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси;
2006–2010 йилларда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи;
2010–2016 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири;
2016 йил декабридан президентнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
2022 йилдан президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2024
Президент Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлади
Янгиликлар лентаси
0