https://sputniknews.uz/20260521/svo-maqsadlar-ukraine-muzokaralar-shartlar-57741321.html
Лавров ҳарбий операция мақсадлари ва Украина бўйича музокаралар шартларини айтди
Лавров ҳарбий операция мақсадлари ва Украина бўйича музокаралар шартларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров Украинадаги воқеалар замирида тарихий адолатни тиклаш ётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия СВО вазифаларини изчил ҳал этмоқда ва музокараларга очиқлигини сақлаб қолмоқда.
2026-05-21T14:09+0500
2026-05-21T14:09+0500
2026-05-21T14:09+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия тив
сергей лавров
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57740806_0:47:900:553_1920x0_80_0_0_8f087d61003904275ab2022ed4d72b65.jpg
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Украинада содир бўлаётган воқеалар замирида тарихий адолатни тиклаш масаласи турибди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "SMG Шанхай" медиагуруҳига берган интервьюсида.Унинг сўзларига кўра, СССР парчаланганидан кейин руслар бир қисми ўз тарихий ҳудудларида яшаган ҳолда Россиядан ташқарида қолган. Лавровнинг таъкидлашича, агар бу мажбуриятлар бажарилганида, махсус ҳарбий операция ҳақида гап бўлмасди. Унинг айтишича, махсус операциянинг асосий мақсадларидан бири руслар ва русийзабон аҳолининг тил, таълим ва диний ҳуқуқларини тиклашдан иборат.Россия ТИВ раҳбари иккинчи вазифа сифатида Украина ҳудудидан Россия чегараларига доимий таҳдид юзага келишига йўл қўймасликни атади. Унинг фикрича, 2014 йилдаги давлат тўнтаришидан кейин Украина замонавий қуроллар билан қуроллантирилиб, Россияга қарши гижгижлатилган.Лавров Россия Украина нейтрал, блоксиз ва ядросиз давлат бўлган ҳолатдагина уни тан олганини эслатди.Бундан ташқари, Лавров Украинада рус тили ва православ черкови ҳуқуқлари масаласига ҳам эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, тил ва дин ҳуқуқлари савдо предмети эмас, балки БМТ Низоми талаб қиладиган асосий инсон ҳуқуқларидандир.Вазирнинг айтишича, Россия махсус ҳарбий операция вазифаларини изчил ҳал этмоқда. У 2026 йилда 80 тага яқин аҳоли пункти, жумладан, март ва апрель ойларида 35 та аҳоли пункти озод қилинганини маълум қилди.Лавров Москва музокараларга очиқлигини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Анкоридждаги учрашувдан кейин ҳам АҚШ билан алоқа каналлари сақланиб қолган. Россия учун асосий шартлар — можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш, Украина блоксиз мақомини таъминлаш ва ердаги воқеликни тан олишдан иборат.
https://sputniknews.uz/20260515/lavrov-ukraina-57594032.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57740806_50:0:850:600_1920x0_80_0_0_343332ab98f11d7638f93a1ac721875c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия тив, сергей лавров, украина
дунё янгиликлари, дунёда, россия тив, сергей лавров, украина
Лавров ҳарбий операция мақсадлари ва Украина бўйича музокаралар шартларини айтди
Лавровга кўра, махсус ҳарбий операциянинг асосий вазифалари русийзабон аҳоли ҳуқуқларини тиклаш ва Украинадан Россияга таҳдид келишига йўл қўймасликдан иборат.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Украинада содир бўлаётган воқеалар замирида тарихий адолатни тиклаш масаласи турибди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "SMG Шанхай" медиагуруҳига берган
интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, СССР парчаланганидан кейин руслар бир қисми ўз тарихий ҳудудларида яшаган ҳолда Россиядан ташқарида қолган.
Украина мустақилликка эришаётганда нейтрал, блоксиз ва ядросиз давлат бўлишини, шунингдек, руслар ва бошқа миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишини эълон қилган.
Лавровнинг таъкидлашича, агар бу мажбуриятлар бажарилганида, махсус ҳарбий операция ҳақида гап бўлмасди. Унинг айтишича, махсус операциянинг асосий мақсадларидан бири руслар ва русийзабон аҳолининг тил, таълим ва диний ҳуқуқларини тиклашдан иборат.
Россия ТИВ раҳбари иккинчи вазифа сифатида Украина ҳудудидан Россия чегараларига доимий таҳдид юзага келишига йўл қўймасликни атади. Унинг фикрича, 2014 йилдаги давлат тўнтаришидан кейин Украина замонавий қуроллар билан қуроллантирилиб, Россияга қарши гижгижлатилган.
Лавров Россия Украина нейтрал, блоксиз ва ядросиз давлат бўлган ҳолатдагина уни тан олганини эслатди.
“Уни ҳозир НАТОга жалб қилишмоқда, биз бундай Украинани тан олмаганмиз”, - деди у.
Бундан ташқари, Лавров Украинада рус тили ва православ черкови ҳуқуқлари масаласига ҳам эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, тил ва дин ҳуқуқлари савдо предмети эмас, балки БМТ Низоми талаб қиладиган асосий инсон ҳуқуқларидандир.
Вазирнинг айтишича, Россия махсус ҳарбий операция вазифаларини изчил ҳал этмоқда. У 2026 йилда 80 тага яқин аҳоли пункти, жумладан, март ва апрель ойларида 35 та аҳоли пункти озод қилинганини маълум қилди.
Лавров Москва музокараларга очиқлигини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Анкоридждаги учрашувдан кейин ҳам АҚШ билан алоқа каналлари сақланиб қолган. Россия учун асосий шартлар — можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш, Украина блоксиз мақомини таъминлаш ва ердаги воқеликни тан олишдан иборат.