https://sputniknews.uz/20260521/raqam-pasportlar-sayohat-imkon-57739638.html
Эксперт: рақамли паспортлар қоғоз ҳужжатсиз саёҳат қилиш имконини беради
Эксперт: рақамли паспортлар қоғоз ҳужжатсиз саёҳат қилиш имконини беради
Sputnik Ўзбекистон
M360 Eurasia 2026 форумида электрон паспортлар ва рақамли имзони ўзаро тан олиш масаласи муҳокама қилинди. Бу қоғоз ҳужжатсиз саёҳат ва халқаро тендерларда иштирок этиш имконини беради.
2026-05-21T13:24+0500
2026-05-21T13:24+0500
2026-05-21T13:24+0500
форум
самарқанд
ўзбекистон
жамият
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
қонунчилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1b/42672515_0:364:2993:2048_1920x0_80_0_0_ff6cd275fec5e489b1ec33c9f7c7e7e5.jpg
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Электрон паспортлар ва рақамли имзонинг мамлакатлар ўртасида тан олиниши келажакда фуқаролар учун қоғоз ҳужжатларсиз саёҳат қилиш, бизнес учун эса халқаро тендерларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган M360 Eurasia 2026 форумида сўз юритилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Таъкидланишича, бундай ечимлар фуқаролар учун халқаро сафарларни осонлаштириши, компаниялар учун эса трансчегаравий хизматлар ва тендерларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.Бородиннинг таъкидлашича, Самарқанддаги рақамли форум нафақат Евроосиё, балки узоқ хориж мамлакатлари мутахассисларини ҳам бирлаштирди.M360 Eurasia 2026 форумида турли мамлакатлар экспертлари рақамлаштириш, сунъий интеллект, телекоммуникация инфратузилмаси ва янги рақамли хизматларни иқтисодиёт ҳамда ижтимоий ҳаётга жорий этиш истиқболларини муҳокама қилмоқда. Форум GSMA платформаси доирасида ўтказилмоқда ва Самарқандда 20–21 май кунлари бўлиб ўтади
https://sputniknews.uz/20260520/uzbekistan-russia-elektron-hujjatlari-tan-olish-57706516.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1b/42672515_132:0:2863:2048_1920x0_80_0_0_a14ecc8e33ebf1d1de694ba061fc769f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
форум, самарқанд, ўзбекистон, жамият, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қонунчилик
форум, самарқанд, ўзбекистон, жамият, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қонунчилик
Эксперт: рақамли паспортлар қоғоз ҳужжатсиз саёҳат қилиш имконини беради
Форумда экспертлар электрон паспортлар ва рақамли имзони ўзаро тан олиш фуқароларга саёҳат, бизнесга эса халқаро тендерларда иштирок этишни осонлаштириши мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Электрон паспортлар ва рақамли имзонинг мамлакатлар ўртасида тан олиниши келажакда фуқаролар учун қоғоз ҳужжатларсиз саёҳат қилиш, бизнес учун эса халқаро тендерларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган M360 Eurasia 2026 форумида сўз юритилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таъкидланишича, бундай ечимлар фуқаролар учун халқаро сафарларни осонлаштириши, компаниялар учун эса трансчегаравий хизматлар ва тендерларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.
Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик бош директори Алексей Бородиннинг айтишича, замонавий технологиялар, жумладан, сунъий интеллект одамлар учун очиқ бўлиши керак. Шу билан бирга, улар миллий қонунлар ва хавфсизлик стандартларига мос жорий этилиши зарур.
Бородиннинг таъкидлашича, Самарқанддаги рақамли форум нафақат Евроосиё, балки узоқ хориж мамлакатлари мутахассисларини ҳам бирлаштирди.
M360 Eurasia 2026 форумида турли мамлакатлар экспертлари рақамлаштириш, сунъий интеллект, телекоммуникация инфратузилмаси ва янги рақамли хизматларни иқтисодиёт ҳамда ижтимоий ҳаётга жорий этиш истиқболларини муҳокама қилмоқда. Форум GSMA платформаси доирасида ўтказилмоқда ва Самарқандда 20–21 май кунлари бўлиб ўтади