Ўзбекистон чакана савдо бозори 50 млрд доллардан ошиши мумкин

© SputnikРынок розничной торговли Узбекистана может превысить 50 млрд долларов
Рынок розничной торговли Узбекистана может превысить 50 млрд долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Oбуна бўлиш
Tiin савдо тармоғи раҳбарига кўра, Ўзбекистон чакана савдо бозори йилига 10 фоиз ўсмоқда. Экспертлар ёш аудитория e-commerce ва рақамли хизматлар ривожида муҳим роль ўйнашини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда умумий чакана савдо бозори бугунги кунда 30–40 миллиард долларни ташкил этади ва йилига ўртача 10 фоизга ўсмоқда. Бу ҳақда Tiin савдо тармоғи бош директори Ҳаётжон Кабиров халқаро ПЛАС-Форум Digital Uzbekistan доирасидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бозор ва анъанавий савдо ҳали ҳам чакана савдонинг қарийб 80 фоизини ташкил этади. Замонавий савдо тармоқлари улуши 12–15 фоиз, электрон тижорат эса 4 фоизгача баҳоланмоқда.
Кабиров 2030 йилга бориб Ўзбекистон чакана савдо бозори 50 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини таъкидлади. Шу даврга келиб электрон тижорат улуши 12–15 фоизгача ўсиши кутилмоқда.
Унинг фикрича, бу ўзгаришларда ёш аудитория муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар, жумладан, 30 ёшгача бўлган фойдаланувчилардан иборат. Бу эса савдо, тўловлар ва рақамли хизматлар бозорига таъсир қилмоқда.
Ипак йўли банки вакили Алексей Лузняк ҳам ПЛАС-Форумда ёш фойдаланувчилар билан ишлаш масаласига эътибор қаратди. Унинг айтишича, анъанавий банк иловалари ёш аудитория эътиборини узоқ вақт ушлаб тура олмаяпти.
© SputnikРынок розничной торговли Узбекистана может превысить 50 млрд долларов
Рынок розничной торговли Узбекистана может превысить 50 млрд долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Рынок розничной торговли Узбекистана может превысить 50 млрд долларов
“Бугунги ёшлар мураккаб интерфейс ва ортиқча тугмалардан тез чарчайди”, — деди у.
Лузнякнинг таъкидлашича, рақамли банклар учун асосий каналлар интернет ва ижтимоий тармоқлар ҳисобланади. Шу сабабли банк иловаларида фойдаланувчига яқин, содда ва енгил ечимлар муҳим аҳамиятга эга.
У мисол тариқасида иловаларда оддий ва эмоционал визуал элементлардан, жумладан, мушуклар образидан фойдаланиш мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, рақамли банкларни анъанавий банк тизими ичида ривожлантириш осон эмас. Бунга эски платформалар ва кўп босқичли бюрократик жараёнлар тўсқинлик қилиши мумкин.
В Ташкенте проходит международная выставка и конференция E-commerce Central Asia Expo 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Тошкентдаги конференцияда Ўзбекистон электрон савдоси бўйича рақамлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0