Тошкентдаги конференцияда Ўзбекистон электрон савдоси бўйича рақамлар очиқланди

© SputnikВ Ташкенте проходит международная выставка и конференция E-commerce Central Asia Expo 2026
В Ташкенте проходит международная выставка и конференция E-commerce Central Asia Expo 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтаётган "E-commerce Central Asia Expo 2026"да Ўзбекистонда электрон тижорат ҳажми сўнгги беш йилда 22 баробар ўсиб, қарийб 2 миллиард долларга етгани айтилди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тошкентда “E-commerce Central Asia Expo 2026” халқаро кўргазма-конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Форум доирасида соҳанинг асосий йўналишлари — маркетплейслар, финтех ва банклар, логистика ва фулфилмент, АТ ечимлар ва автоматлаштириш ҳамда маркетинг ҳамда таҳлил масалалари муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда электрон тижорат ҳажми сўнгги беш йил ичида қарийб 22 баробарга ўсган ва 2025 йил якунларига кўра қарийб 2 миллиард долларга етган.
Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Камронбек Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, соҳанинг йиллик ўсиш суръати ўртача 30-50 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, чакана савдодаги электрон тижорат улуши ҳозирча 5 фоиз атрофида бўлиб, бу жаҳон кўрсаткичларидан — 15-20 фоиздан пастлигича қолмоқда.
Унинг сўзларига кўра, электрон тижорат соҳаси ўзини ўзи банд қилганлар ва якка тартибдаги тадбиркорларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, миллиондан ортиқ аҳолининг бандлигини таъминламоқда ва мамлакат иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
В 2025 году объем рынка капитала Узбекистана вырос на 17,4% и достиг 284,6 трлн сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Ўзбекистонда капитал бозори, суғурта ва электрон савдода ўсиши бўйича рақамлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0