https://sputniknews.uz/20260520/ukraine-dronlar-evrope-davlat-qayd-etilish-57717709.html
Украина дронлари қатор Европа давлатларида қайд этилди — Польша огоҳлантирди
Украина дронлари қатор Европа давлатларида қайд этилди — Польша огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Польша мудофаа вазири Киевни дронлар НАТО давлатлари ҳудудига тушмаслигини таъминлашга чақирди. Май ойида Европада Украинага тегишли ёки Украинадан учиб келгани айтилган қатор ҳолатлар қайд этилди.
2026-05-20T16:26+0500
2026-05-20T16:26+0500
2026-05-20T16:39+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
дрон
учувчисиз қурилма
нато
украина
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/14/57716050_0:131:3072:1859_1920x0_80_0_0_b72a0dae3c3094be990ae77d6467a5bb.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Польша миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш Киевни дронлар НАТО давлатлари ҳудудига тушмаслигини таъминлашни талаб қилди.У АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Ден Кейн билан учрашувдан кейин шундай баёнот берди. Польша вазирининг сўзларига кўра, Эстония ҳудуди устида Украина томонидан учирилган дрон уриб туширилган.Май ойида Европа давлатларида Украинага тегишли ёки Украинадан учиб келгани тахмин қилинган дронлар билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар қайд этилди:• 19 май — Эстония. F-16 самолёти Эстония осмонида Украина дронини уриб туширди. • 18 май — Литва. Литванинг Утенск туманида, дастлабки маълумотларга кўра, Украинага тегишли дрон қолдиқлари топилди. LRT хабарига кўра, дрон таркибида портловчи моддалар бўлган. • 17–19 май — Латвия. Латвияда эҳтимолий дрон хавфи сабаб икки марта ҳаво тревогалари эълон қилинди.• 16 май — Туркия. Туркиянинг Самсун шаҳрида дрон қулади. Маҳаллий "Dogru Haber" нашри уни Украинага тегишли “Мая” дрон-қопқони деб атаган. • 15 май — Финляндия. Финляндияда дрон хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилиниб, Хельсинки аэропорти ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Финляндия расмийларига кўра дроннинг Украинага боғлиқлиги аниқ тасдиқланмаган.• 13 май — Молдова. Молдова Мудофаа вазирлиги Украина томонидан учиб келган номаълум дрон мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўтганини маълум қилди.• 13 май — Польша. Польшада Украина билан чегарага яқин ҳудудда келиб чиқиши номаълум дрон топилгани ҳақида хабар берилди. • 12 май — Греция. Греция мудофаа вазири Никос Дендиас Лефкада ороли яқинида топилган учувчисиз сувусти аппарати Украинага тегишли эканини тасдиқлаган. • 10 май — Латвия. Латвияда Резекне яқинида Украинага тегишли иккита дрон билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинди. Дронлардан бири бўш нефть резервуарига урилгани айтилган.• 10 май — Эстония. Эстония мудофаа вазири Украинадан дронларни Эстония ҳудудидан узоқроқ тутишни сўради. Аввалроқ, март ойида Украина дрони Нарва яқинидаги электр станциясига урилгани ҳақида хабар берилган эди.• 8 май — Молдова. Молдова ҳаво ҳудуди Украина томонидан кирган номаълум дрон сабаб қисман ёпилгани ҳақида хабарлар берилган.• 7 май — Руминия. Украина томондан дрон ҳаво ҳудудига киргани сабаб Руминия иккита қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган.• 5 май — Финляндия. Финляндия чегара хизмати Украинадан учиирилган дронлар ҳаво ҳудудини бузган айтган.• 3 май — Руминия. Украина билан чегара яқинидаги Сучава округида кичик учувчисиз аппаратга ўхшаш қурилма топилгани хабар қилинди.• 3 май — Эстония. Эстония Мудофаа кучлари ва маҳаллий ОАВлар Украина дрони яна мамлакат ҳаво ҳудудини бузгани ҳақида хабар берган.
https://sputniknews.uz/20260505/ukraine-yordamsiz-turib-berish-57337688.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/14/57716050_162:0:2893:2048_1920x0_80_0_0_5af81623087551bc29511769cbcc8931.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, дрон, учувчисиз қурилма, нато, украина, европа иттифоқи
дунё янгиликлари, дунёда, дрон, учувчисиз қурилма, нато, украина, европа иттифоқи
Украина дронлари қатор Европа давлатларида қайд этилди — Польша огоҳлантирди
16:26 20.05.2026 (янгиланди: 16:39 20.05.2026) Польша мудофаа вазири Киев дронлар НАТО давлатлари ҳудудига тушмаслигини таъминлаши кераклигини айтди. Май ойида Европада шундай бир қатор ҳолатлар қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Польша миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш Киевни дронлар НАТО давлатлари ҳудудига тушмаслигини таъминлашни
талаб қилди.
У АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Ден Кейн билан учрашувдан кейин шундай баёнот берди. Польша вазирининг сўзларига кўра, Эстония ҳудуди устида Украина томонидан учирилган дрон уриб туширилган.
Май ойида Европа давлатларида Украинага тегишли ёки Украинадан учиб келгани тахмин қилинган дронлар билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар қайд этилди:
• 19 май — Эстония. F-16 самолёти Эстония осмонида Украина дронини уриб туширди.
• 18 май — Литва. Литванинг Утенск туманида, дастлабки маълумотларга кўра, Украинага тегишли дрон қолдиқлари топилди. LRT хабарига кўра, дрон таркибида портловчи моддалар бўлган.
• 17–19 май — Латвия. Латвияда эҳтимолий дрон хавфи сабаб икки марта ҳаво тревогалари эълон қилинди.
• 16 май — Туркия. Туркиянинг Самсун шаҳрида дрон қулади. Маҳаллий "Dogru Haber" нашри уни Украинага тегишли “Мая” дрон-қопқони деб атаган.
• 15 май — Финляндия. Финляндияда дрон хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилиниб, Хельсинки аэропорти ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Финляндия расмийларига кўра дроннинг Украинага боғлиқлиги аниқ тасдиқланмаган.
• 13 май — Молдова. Молдова Мудофаа вазирлиги Украина томонидан учиб келган номаълум дрон мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўтганини маълум қилди.
• 13 май — Польша. Польшада Украина билан чегарага яқин ҳудудда келиб чиқиши номаълум дрон топилгани ҳақида хабар берилди.
• 12 май — Греция. Греция мудофаа вазири Никос Дендиас Лефкада ороли яқинида топилган учувчисиз сувусти аппарати Украинага тегишли эканини тасдиқлаган.
• 10 май — Латвия. Латвияда Резекне яқинида Украинага тегишли иккита дрон билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинди. Дронлардан бири бўш нефть резервуарига урилгани айтилган.
• 10 май — Эстония. Эстония мудофаа вазири Украинадан дронларни Эстония ҳудудидан узоқроқ тутишни сўради. Аввалроқ, март ойида Украина дрони Нарва яқинидаги электр станциясига урилгани ҳақида хабар берилган эди.
• 8 май — Молдова. Молдова ҳаво ҳудуди Украина томонидан кирган номаълум дрон сабаб қисман ёпилгани ҳақида хабарлар берилган.
• 7 май — Руминия. Украина томондан дрон ҳаво ҳудудига киргани сабаб Руминия иккита қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган.
• 5 май — Финляндия. Финляндия чегара хизмати Украинадан учиирилган дронлар ҳаво ҳудудини бузган айтган.
• 3 май — Руминия. Украина билан чегара яқинидаги Сучава округида кичик учувчисиз аппаратга ўхшаш қурилма топилгани хабар қилинди.
• 3 май — Эстония. Эстония Мудофаа кучлари ва маҳаллий ОАВлар Украина дрони яна мамлакат ҳаво ҳудудини бузгани ҳақида хабар берган.