ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. АҚШ амалдорлари Украинани халқаро ёрдамсиз бир-икки кун ҳам бардош бера олмайдиган мамлакат сифатида кўрмоқда, деб хабар берди РИА Новости "Foreign Policy" журналига таяниб.Нашр маълумотига кўра, бу ҳақда НАТО мамлакатлари бадаллари орқали Украинага қурол-яроғ етказиб беришни назарда тутувчи PURL ташаббусида иштирок этаётган давлатлардан бирининг номи ошкор этилмаган дипломати айтган.Журнал суҳбатлашган европалик дипломатларнинг сўзларига кўра, PURL орқали кейинги ёрдам пакетлари бўйича “катта ишонч йўқ”. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ушбу ташаббусга қизиқиш билдиргани қайд этилмоқда."Foreign Policy"нинг ёзишича, АҚШ маъмуриятида айримлар Украинанинг барқарорлигига ишонмаслиги мумкин, Вашингтон кўмагисиз эса Киевнинг имкониятлари чекланган.Нашр Украина ва унинг Европадаги ҳамкорлари Яқин Шарқдаги можаро АҚШнинг ҳарбий ёрдамига, айниқса "Patriot" ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб беришга қандай таъсир қилишини кутмоқда ҳам деб таъкидлайди.Маълумот учун: PURL ташаббуси Украинага АҚШ қуролларини НАТО мамлакатлари маблағлари ҳисобидан етказиб беришни назарда тутади. Reuters маълумотларига кўра, ушбу механизм орқали аввал "Patriot" тизимлари учун ракеталар ва HIMARS учун ўқ-дорилар етказиб берилиши айтилган.
АҚШ маъмуриятида айримлар Украинанинг барқарорлигига ишонмаслиги мумкин, Вашингтон кўмагисиз эса Киевнинг имкониятлари чекланган.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. АҚШ амалдорлари Украинани халқаро ёрдамсиз бир-икки кун ҳам бардош бера олмайдиган мамлакат сифатида кўрмоқда, деб хабар берди РИА Новости "Foreign Policy" журналига таяниб.
Нашр маълумотига кўра, бу ҳақда НАТО мамлакатлари бадаллари орқали Украинага қурол-яроғ етказиб беришни назарда тутувчи PURL ташаббусида иштирок этаётган давлатлардан бирининг номи ошкор этилмаган дипломати айтган.
“Америкалик амалдорлар билан суҳбатлашганимда, улар Украинани халқаро ёрдамсиз бир ёки икки кун ҳам яшай олмайдиган мамлакат сифатида кўришади”, — деди дипломат нашрга.
Журнал суҳбатлашган европалик дипломатларнинг сўзларига кўра, PURL орқали кейинги ёрдам пакетлари бўйича “катта ишонч йўқ”. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ушбу ташаббусга қизиқиш билдиргани қайд этилмоқда.
"Foreign Policy"нинг ёзишича, АҚШ маъмуриятида айримлар Украинанинг барқарорлигига ишонмаслиги мумкин, Вашингтон кўмагисиз эса Киевнинг имкониятлари чекланган.
Нашр Украина ва унинг Европадаги ҳамкорлари Яқин Шарқдаги можаро АҚШнинг ҳарбий ёрдамига, айниқса "Patriot" ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб беришга қандай таъсир қилишини кутмоқда ҳам деб таъкидлайди.
Маълумот учун: PURL ташаббуси Украинага АҚШ қуролларини НАТО мамлакатлари маблағлари ҳисобидан етказиб беришни назарда тутади. Reuters маълумотларига кўра, ушбу механизм орқали аввал "Patriot" тизимлари учун ракеталар ва HIMARS учун ўқ-дорилар етказиб берилиши айтилган.
Россия Украинага қурол-яроғ етказиб берилиши можарони чўзишини таъкидлаб келади. Москва Ғарбнинг Киевни қурол билан таъминлаши музокараларга ёрдам бермаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини билдирган.