Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Қайта ишлаш ва суғориш тизимлари: ЕОТБ Ўзбекистонда қайси лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ЕОТБ Ўзбекистонда саноат, логистика ва сув-энергетика соҳаларидаги лойиҳаларга эътибор қаратмоқда. Банк 2031 йилгача мамлакат иқтисодиётига камида 2 млрд доллар йўналтиришни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмий очилишига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Унда ЕОТБ катта бошқарувчи директори Алексей Скатин банкнинг Ўзбекистондаги устувор йўналишлари ҳақида сўз юритди.
Скатиннинг сўзларига кўра, бугун Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асосий ўсиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Мамлакат энергетика, инфратузилма, транспорт, логистика ва саноат соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳиятга эга.
“Ўзбекистон муҳим транспорт йўлаклари, жумладан, Шимол—Жануб ва Трансафғон йўналишлари кесишмасида жойлашган. Бу логистика ва инфратузилмани ривожлантириш учун катта имкониятлар очади”, — деди у.
ЕОТБ Ўзбекистонда юқори қўшимча қийматга эга саноат лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Гап фақат хомашё қазиб олиш эмас, балки қайта ишлаш, замонавий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ҳақида бормоқда.
Скатиннинг айтишича, банк ҳозир Ўзбекистонда кўриб чиқаётган лойиҳаларнинг 60 фоиздан ортиғи саноат ва қайта ишлаш билан боғлиқ.
“Бизнинг вазифамиз нафақат хомашё қазиб олишни қўллаб-қувватлаш, балки иқтисодиёт учун мультипликатив самара берадиган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир”, — дея таъкидлади ЕОТБ вакили.
Яна бир муҳим йўналиш — сув-энергетика мажмуи. Ҳозирда ЕОТБ ушбу соҳада қарийб 500 миллион долларлик лойиҳаларни кўриб чиқмоқда. Банк замонавий ирригация ва суғориш тизимларини устувор йўналишлардан бири сифатида кўрмоқда.
Скатиннинг таъкидлашича, бу каби лойиҳалар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ошириш ва минтақадаги сув-энергетика мувозанатини яхшилашга хизмат қилади.
Унинг сўзларига кўра, 2030–2031 йилларга бориб ЕОТБ Ўзбекистон иқтисодиётига камида 2 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Асосий эътибор реал сектордаги компаниялар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.
Транспорт, логистика ва замонавий омбор мажмуалари ҳам банкнинг устувор йўналишлари қаторига киради. ЕОТБ вакилига кўра, битта йирик логистика маркази 500 дан 1000 тагача иш ўрни яратиши мумкин. Бугун Ўзбекистонда бундай объектларга талаб юқори бўлиб қолмоқда.
ЕОТБ аввал ҳам Ўзбекистонда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришга эътибор қаратаётганини билдирган. Банк маълумотига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 7,7 фоизга ўсган, мамлакат эса минтақавий боғлиқликда муҳим роль ўйнамоқда.
Батафсил — видеомизда. Тўлиқ ёзув ҳаволада.
В Ташкенте открылось представительство Евразийского банка развития.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Тошкентда ЕОТБ ваколатхонаси очилди: ҳамкорлик фаоллашиши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0