Тошкентда ЕОТБ ваколатхонаси очилди: ҳамкорлик фаоллашиши кутилмоқда
Тошкентда ЕОТБ ваколатхонаси очилди: ҳамкорлик фаоллашиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Евроосиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилди. Банк мамлакатда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, давлат органлари ва бизнес билан ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкентда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман очилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Ваколатхона очилиши Ўзбекистоннинг банкка қўшилишидан кейинги институционал ҳамкорликни кенгайтиришда навбатдаги муҳим қадам бўлди. Ўзбекистон 2020 йилдан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомига эга.2025 йилда республика барча зарур тартиб-таомилларни якунлаб, Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилди.Тошкентдаги очилиш маросимида ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирок этди.Жамшид Хўжаев, ўз навбатида, ваколатхонанинг очилиши ЕОТБ билан ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш имконини беришини таъкидлади.ЕОТБнинг Тошкентда доимий фаолият юритиши инвестиция ташаббусларини тезкор қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва бизнес билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, халқаро капитални Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Банк Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни фаоллаштиришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкентда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман очилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Ваколатхона очилиши Ўзбекистоннинг банкка қўшилишидан кейинги институционал ҳамкорликни кенгайтиришда навбатдаги муҳим қадам бўлди. Ўзбекистон 2020 йилдан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомига эга.
2025 йилда республика барча зарур тартиб-таомилларни якунлаб, Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
Тошкентдаги очилиш маросимида ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирок этди.
“Биз ўз фаолиятимизни ривожлантирмоқдамиз, чунки Ўзбекистон яқинда Евроосиё тараққиёт банкининг еттинчи иштирокчисига айланди. Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши билан бутун Марказий Осиё минтақаси ва Ўзбекистон қўшимча иқтисодий фаолликка эга бўлади”, — деди Подгузов очилиш маросимида.
Жамшид Хўжаев, ўз навбатида, ваколатхонанинг очилиши ЕОТБ билан ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш имконини беришини таъкидлади.
ЕОТБнинг Тошкентда доимий фаолият юритиши инвестиция ташаббусларини тезкор қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва бизнес билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, халқаро капитални Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Евроосиё тараққиёт банки 2006 йилда ташкил этилган халқаро молия ташкилотидир. Банкнинг устав капитали 7 миллиард долларни ташкил этади. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирок этмоқда. Энг йирик акциядорлар — Россия ва Қозоғистон