Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОТБ Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашига аъзо бўлди

© Foto : Пресс-служба ЕАБРЗдание ЕАБР
Здание ЕАБР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, банкнинг ушбу кенгашга кириши унинг Марказий Осиё иқтисодий ривожланишидаги роли эътироф этилаётганини кўрсатади..
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашига тўлақонли аъзо сифатида кирди. Бу ҳақда ЕОТБ матбуот хизмати хабар берди.
Хорижий инвесторлар кенгаши тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади. Унга Ўзбекистонда фаолият юритаётган етакчи халқаро молия институтлари ва йирик хорижий компаниялар, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқалар аъзо.
ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузовнинг таъкидлашича, банкнинг ушбу кенгашга кириши унинг Марказий Осиё иқтисодий ривожланишидаги роли эътироф этилаётганини кўрсатади.
“Биз халқаро бизнеснинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини кўрмоқдамиз ва инвесторлар ҳамда давлат билан мулоқотда фаол иштирок этишга тайёрмиз. Ўзбекистоннинг инвестиция жалб қилиш салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш ва минтақадаги билим ҳамда тажрибамиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкининг еттинчи иштирокчи давлатига айланган эди. Банк ҳозирда мамлакатда инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва минтақада барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Маълумот учун, Евроосиё тараққиёт банки Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи кўп томонлама тараққиёт банки ҳисобланади. 2025 йил декабрь ойи охирига келиб, банкнинг тўпланган портфели умумий қиймати 19,6 млрд доллар бўлган 326 та лойиҳани қамраб олган.

ЕОТБ портфелида транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларидаги лойиҳалар муҳим ўрин тутади. Банк 2022–2026 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида Марказий Осиё сув-энергетика мажмуаси, Евроосиё транспорт каркаси ва Евроосиё товар ташиш тармоғи каби йирик йўналишларда иш олиб бормоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Евразийский банк развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Иқтисодиёти $600 млрд, аҳолиси 96 млн: ЕОТБ Марказий Осиё лойиҳа ва прогнозларини очиқлади
Янгиликлар лентаси
0