https://sputniknews.uz/20260519/uzbekistan-suniy-intellekt-57695505.html
Ўзбекистонда сунъий интеллект инсон назоратида бўлиши керак — ИЛМА вакили
Ўзбекистонда сунъий интеллект инсон назоратида бўлиши керак — ИЛМА вакили
Sputnik Ўзбекистон
ILMA вакили Тимур Салиев сунъий интеллект ечимларини жорий этишда қонунийлик, шахс манфаатларини ҳимоя қилиш, қарорларнинг тушунарлилиги ва инсон назорати муҳимлигини айтди.
2026-05-19T18:32+0500
2026-05-19T18:32+0500
2026-05-19T18:32+0500
ўзбекистон
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
форум
жамият
истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (илма)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57695275_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_45ef7b86a3c5ca21adf672901a361b58.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда сунъий интеллект ечимлари инсон назоратида бўлиши, улар қабул қиладиган қарорлар эса тушунарли ва изоҳланадиган бўлиши керак. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) IТ-инфратузилма ва ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Салиев халқаро Plus-форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Салиевнинг сўзларига кўра, асосий тамойиллар қонунийлик, миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларга мувофиқлик, шахс манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланишда аралашув даражаси оқилона заруратдан ошмаслигини ўз ичига олади.Салиевнинг айтишича, ушбу тамойиллар Рақамли технологиялар вазирининг буйруғи билан белгиланган.У 2022 йил январидан ҳозирги кунгача ИЛМА томонидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда 100 тадан ортиқ техник топшириқ кўриб чиқилганини ҳам маълум қилди.Салиевнинг таъкидлашича, сунъий интеллект ечимларини давлат секторида жорий этишда техник талабларни аниқ белгилаш, хавфсизликни таъминлаш ва инсон манфаатларини устувор қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
https://sputniknews.uz/20260504/mirziyoev-adb-suniy-intellekt-dastur-taklif-57309244.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57695275_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_f70449623e922a2401bb6b57020169ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, форум, жамият, истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (илма)
ўзбекистон, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, форум, жамият, истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (илма)
Ўзбекистонда сунъий интеллект инсон назоратида бўлиши керак — ИЛМА вакили
Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ечимларни жорий этишда қонунийлик, шахс манфаатларини ҳимоя қилиш ва инсон назорати асосий тамойиллар сифатида белгиланган.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда сунъий интеллект ечимлари инсон назоратида бўлиши, улар қабул қиладиган қарорлар эса тушунарли ва изоҳланадиган бўлиши керак. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) IТ-инфратузилма ва ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Салиев халқаро Plus-форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Салиевнинг сўзларига кўра, асосий тамойиллар қонунийлик, миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларга мувофиқлик, шахс манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланишда аралашув даражаси оқилона заруратдан ошмаслигини ўз ичига олади.
Салиевнинг айтишича, ушбу тамойиллар Рақамли технологиялар вазирининг буйруғи билан белгиланган.
“Бу ҳам сунъий интеллект технологияларини қўллаш учун жуда муҳим ҳужжат. Ушбу ҳужжатнинг мослашувчанлиги шундаки, у Рақамли технологиялар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади. Агар соҳанинг қайсидир қисми жуда тартибга солингани ҳақида таклиф ёки эътироз бўлса, уни қисқа вақт ичида кўриб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш ва тезда қўллаш мумкин. Шунда соҳа фақат ривожланади”, — деди Салиев.
У 2022 йил январидан ҳозирги кунгача ИЛМА томонидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда 100 тадан ортиқ техник топшириқ кўриб чиқилганини ҳам маълум қилди.
“Ҳозирги вақтда техник топшириқларни ёзишда қандай муаммолар борлигини кўриб турибмиз. Ушбу йўналиш бўйича асосий буюртмачи барибир давлат ва давлат органлари ҳисобланади”, — деди у.
Салиевнинг таъкидлашича, сунъий интеллект ечимларини давлат секторида жорий этишда техник талабларни аниқ белгилаш, хавфсизликни таъминлаш ва инсон манфаатларини устувор қўйиш муҳим аҳамиятга эга.