https://sputniknews.uz/20260504/mirziyoev-adb-suniy-intellekt-dastur-taklif-57309244.html
Мирзиёев ОТБга сунъий интеллект бўйича янги дастур таклиф қилди
Мирзиёев ОТБга сунъий интеллект бўйича янги дастур таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев ОТБ йиғилишида сунъий интеллект, дата-марказлар, рақамли магистраль ва “яшил” энергия бўйича ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистонда 200 дан ортиқ AI лойиҳалари амалга оширилмоқда.Лид
2026-05-04T12:19+0500
2026-05-04T12:19+0500
2026-05-04T12:19+0500
шавкат мирзиёев
осиё тараққиёт банки (отб)
сунъий интеллект
энергетика
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/04/57308606_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_d10dafc57082f1e382f0f20e7e0b7fa9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарувчилари кенгашининг 59-йиллик йиғилишида Ўзбекистон иқтисодиёти, сунъий интеллект, рақамли инфратузилма ва “яшил” энергетика бўйича устувор режалар ҳақида сўз юритди.Мирзиёев ЖСТ прогнозларига таяниб, 2040 йилга бориб сунъий интеллект халқаро савдо айланмасини қўшимча 40 фоизга ошириши мумкинлигини таъкидлади..Ўзбекистонда суннъий интеллект йўналишда бир қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда:— Сунъий интеллект хабини ташкил этиш бошланган;— иқтисодиёт тармоқларида 200 дан ортиқ AI лойиҳалари устида ишланмоқда;— ҳудудларда дата-марказлар, суперкомпьютерлар ва сунъий интеллект лабораторияларини кўпайтириш режалаштирилган;— “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари”ни тайёрлаш дастурлари амалга оширилмоқда.Шунингдек, Ўзбекистон банкнинг “Осиё учун рақамли магистраль” ташаббусига қўшилиши маълум қилинди. Президент Тошкентда ушбу ташаббуснинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини очиш таклифини илгари сурди.Давлат раҳбари рақамли технология ва сунъий интеллект ривожланиши энергияга бўлган эҳтиёжни кескин ошираётганига ҳам эътибор қаратди.Ўзбекистон бу йўналишда 5,6 минг мегаваттлик шамол ва қуёш электр станцияларини ишга тушириб, генерацияда “яшил” энергия улушини 30 фоизга етказган. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 54 фоизга етказиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20251202/suniy-intelekt-qoidabuzarlik--aniqlash-53860903.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/04/57308606_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6922db7a953643fe7b04537ebf1fd0d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, осиё тараққиёт банки (отб), сунъий интеллект, энергетика, жамият, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, осиё тараққиёт банки (отб), сунъий интеллект, энергетика, жамият, ўзбекистон
Мирзиёев ОТБга сунъий интеллект бўйича янги дастур таклиф қилди
Президент ОТБ йиғилишида сунъий интеллектни ривожлантириш, Тошкентда рақамли магистраль марказини очиш ва “яшил” энергия улушини ошириш ташаббусларини илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарувчилари кенгашининг 59-йиллик йиғилишида Ўзбекистон иқтисодиёти, сунъий интеллект, рақамли инфратузилма ва “яшил” энергетика бўйича устувор режалар ҳақида
сўз юритди.
Мирзиёев ЖСТ прогнозларига таяниб, 2040 йилга бориб сунъий интеллект халқаро савдо айланмасини қўшимча 40 фоизга ошириши мумкинлигини таъкидлади..
Ўзбекистонда суннъий интеллект йўналишда бир қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда:
— Сунъий интеллект хабини ташкил этиш бошланган;
— иқтисодиёт тармоқларида 200 дан ортиқ AI лойиҳалари устида ишланмоқда;
— ҳудудларда дата-марказлар, суперкомпьютерлар ва сунъий интеллект лабораторияларини кўпайтириш режалаштирилган;
— “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари”ни тайёрлаш дастурлари амалга оширилмоқда.
Мирзиёев ОТБ шафелигида ривожланаётган мамлакатларда сунъий интеллект кўламини ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон банкнинг “Осиё учун рақамли магистраль” ташаббусига қўшилиши маълум қилинди. Президент Тошкентда ушбу ташаббуснинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини очиш таклифини илгари сурди.
Давлат раҳбари рақамли технология ва сунъий интеллект ривожланиши энергияга бўлган эҳтиёжни кескин ошираётганига ҳам эътибор қаратди.
Унинг таъкидлашича, 2030 йилга бориб дата-марказларнинг электр энергиясига талаби ҳозиргидан 2-3 баробар ошади. Шу сабабли арзон, ишончли ва “яшил” энергия таклиф қила оладиган давлатлар глобал бозорда рақобатбардош бўлади.
Ўзбекистон бу йўналишда 5,6 минг мегаваттлик шамол ва қуёш электр станцияларини ишга тушириб, генерацияда “яшил” энергия улушини 30 фоизга етказган. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 54 фоизга етказиш режалаштирилган.