ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводида Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси билан ҳамкорликда узоқ масофага қатнайдиган поездлар учун йўловчи вагонларини йиғиш тез орада бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакили РИА Новостига маълум қилди.Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ҳозир Россия томони айрим турдаги вагонларни ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш бўйича техник шартларни тайёрламоқда.Унинг аниқлик киритишича, лойиҳа “Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводи” АЖ ҳамда Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Ҳамкорлик Ўзбекистон корхонаси активларини ишончли бошқариш механизми орқали йўлга қўйилган.2025 йил апрель ойида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводи ҳамда ТМХ Тошкентда темир йўл ва метрополитен учун ҳаракатланувчи таркиб ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётганини маълум қилган эди.
Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводида Россиядан келтириладиган бутловчи қисмлар асосида узоқ масофага қатнайдиган йўловчи вагонларини йиғиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводида Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси билан ҳамкорликда узоқ масофага қатнайдиган поездлар учун йўловчи вагонларини йиғиш тез орада бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакили РИА Новостига маълум қилди.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ҳозир Россия томони айрим турдаги вагонларни ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш бўйича техник шартларни тайёрламоқда.
“Ҳозирда Россия томони бир нечта ҳужжатларни — айрим турдаги вагонларни ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш бўйича техник шартларни ишлаб чиқмоқда. Ҳозир бизда икки қаватли ва бир қаватли йўловчи вагонлари ўзлаштирилмоқда”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг аниқлик киритишича, лойиҳа “Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводи” АЖ ҳамда Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Ҳамкорлик Ўзбекистон корхонаси активларини ишончли бошқариш механизми орқали йўлга қўйилган.
“Тез орада Россиядан келтириладиган тўпламлардан узоқ масофали поездлар учун вагонларни йиғиш бошланади”, — дея қўшимча қилди Транспорт вазирлиги вакили.
2025 йил апрель ойида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент вагонсозлик ва таъмирлаш заводи ҳамда ТМХ Тошкентда темир йўл ва метрополитен учун ҳаракатланувчи таркиб ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётганини маълум қилган эди.
Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи 2001 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” таркибида ташкил этилган. 2025 йил апрель ойида заводнинг 90 фоиз акциялари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган "Transport Engineering Center" МЧЖга ишончли бошқарувга берилди.
Компания таъсисчилари "VTR Holdings Limited" — 87 фоиз ва Россиянинг “Вектор технологических решений” компанияси — 13 фоиз улушга эга.