Тошкентдаги транспорт ва логистика кўргазмасида Россия қандай маҳсулотларни тақдим этди?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда ўтказилган кўргазма 14 та мамлакатдан транспорт ва логистика соҳасидаги 75 та компания иштирокини бир майдонга жамлади
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкентда “Транспорт ва логистика - TransLogistica Uzbekistan 2025” номли 21-Халқаро кўргазма якунига етди. Тадбир 11 ноябрдан 13 ноябргача “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтди.
Бу Ўзбекистон транспорт тармоғининг асосий тадбирларидан биридир. Бу йил бу ерда транспорт соҳасининг автомобиль, денгиз, темир йўл, мультимодал ва авиация ташишлари, шунингдек, логистика хизматлари ҳамда таъминот занжирлари каби йўналишлари бўйича турли хил технологиялар, маҳсулотлар ва ечимлар намойиш этилди. Алоҳида эътибор омбор технологияларига қаратилди.
“TransLogistica Uzbekistan 2025” да 14 та мамлакатдан, шу жумладан, Россиядан ҳам, 75 та компания иштирок этди.
Хусусан, “Трансмашхолдинг” ва “Даобит” компаниялари транспорт логистикаси, машинасозлик ва таъминот занжирини бошқариш соҳаларида замонавий ечимлар ва технологияларни намойиш этдилар.
Кўргазмада илк бор Россиянинг “Негабаритика" компанияси - Россия, МДҲ, Европа ва Хитой ҳудудлари бўйлаб катта ўлчамли ва оғир юкларни ташувчи корхона иштирок этди.
“MTZ Трансмаш” АЖ ҳаракатланувчи таркибнинг барча турлари учун тормоз тизимларини ишлаб чиқаришда етакчи корхонадир. Бу юк вагонлари, барча турдаги локомотивлар: манёврлик, тортувчи, электровоз ва бошқалар. Ўзбекистон билан ҳамкорлик эса собиқ СССР давридан бери бўлиб келган.
“Бу алоқалар ҳеч қачон узилмаган. Фақат 90-йилларда бироз сусайиш кузатилган эди. Бугунги кунда улар жадал ривожланмоқда. Биз Ўзбекистондаги барча вагон ишлаб чиқарувчи корхоналар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, шунингдек, Тошкент метрополитени учун эҳтиёт қисмларни етказиб берамиз”, - деди “МТЗ Трансмаш” АЖ вакили Виталий Сидоров.
Беларусь Республикасининг транспорт мажмуаси алоҳида стендда намойиш этилди.
“Бугунги кўргазмада 6 та ташкилот иштирок этмоқда. Уларнинг орасида 4 та завод бор: Минск вагон таъмирлаш, Гомель вагон ишлаб чиқариш, Брест электротехника ва Гомель электромеханика заводлари. Шунингдек, автомобиль ташувлари билан шуғулланувчи Jenty компанияси ҳамда Беларусь темир йўлининг расмий экспедитори ва логистика оператори “Белинтертранс” ҳам тақдим этилган”, - деб маълум қилди БелНИИТ “Транстехника” транспорт воситалари ва ускуналарини синаш маркази мудири Антон Остроух.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган “Uzbekistan Airports, Aviation and Logistics Forum” Халқаро авиация ва логистика форумини ўз ичига олган ишбилармонлик дастури амалга оширилди. Шунингдек, автомобиль ва темир йўл ташишлари учун рақамли ечимлар тақдим этилган семинар-тақдимотлар бўлиб ўтди.
Кўргазманинг ташкилотчилари — “Iteca Exhibitions” Халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group”.
Кўргазма қандай ўтганлиги ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Тошкентда МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгаши мажлиси бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Тошкентда Евроосиё қитъасида МДҲнинг транспорт-логистика ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0