https://sputniknews.uz/20251113/tashkent-eurasia-cis-transport-logistika-53449476.html
Тошкентда Евроосиё қитъасида МДҲнинг транспорт-логистика ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Тошкентда Евроосиё қитъасида МДҲнинг транспорт-логистика ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МДҲ транспорт кенгашининг 45-сессияси ўтди. Евросиё логистикаси, пилотсиз транспорт, рақамлаштириш ва “Узлуксиз транзит” лойиҳаси муҳокама қилинди.
2025-11-13T15:10+0500
2025-11-13T15:10+0500
2025-11-13T15:12+0500
ўзбекистон
мдҳ
ҳамкорлик
учрашув
лойиҳа
рақамли технологиялар
иқтисод
транспорт
транспорт вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0d/53447359_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_e2a0b6481a783a23dd880e6ccee4a51f.png
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкентда МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг 45-сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессия доирасида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Евроосиё қитъасидаги транспорт ва логистика ҳамкорлиги” мавзусида ялпи муҳокама ташкил этилди.Унда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вазирликлари ва идоралари, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.Россия транспорт вазирлигининг давлат котиби — вазир ўринбосари Дмитрий Зверев онлайн тарзда иштирокчиларни қутлар экан, ҳозирда Россияда пилотсиз транспорт технологиялари жадал ривожланаётганини маълум қилди.Ўзбекистон Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров “МДҲ плюс” формати Ўзбекистон томонидан ўзаро тўлдирувчилик, технологик бириктирилиш ва иқтисодий суверенитет тамойилларига асосланган ягона транспорт-логистика маконини шакллантириш майдони сифатида кўрилаётганини қайд этди.МДҲ Ижроия қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Михаил Мискин ҳам транспорт соҳасининг аҳамиятига тўхталди. Унинг айтишича, транспорт мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти ўсишида энг муҳим роль ўйнайди.Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Сергей Дубина эса мамлакатнинг Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйлаб ишга туширилган “Узлуксиз транзит” лойиҳасини амалга оширишда манфаатдорлигини маълум қилди.Сўнг мажлис ёпиқ шаклда давом эттирилди. Тадбирлар йигирма биринчи халқаро “Транспорт ва логистика — TransLogistica Uzbekistan 2025” кўргазмаси доирасида ўтказилди.Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
https://sputniknews.uz/20251112/toshkentda-multimodal-tashuvlar-boyicha-xalqaro-forum-ochildi-53412813.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0d/53447359_319:0:1759:1080_1920x0_80_0_0_26a286efa06a53a97673c697dfe8a29c.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, мдҳ транспорт кенгаши, мдҳ 45-сессия, тошкент транспорт форуми, евросиё логистикаси, транспорт ҳамкорлиги, рақамлаштириш транспорт, пилотсиз транспорт технологиялари, “узлуксиз транзит”, хитой қозоғистон ўзбекистон йўналиши, юк ташиш ўсиши, транспорт инфратузилмаси, логистика интеграцияси, евросиё йўлаклари, мдҳ иқтисодий ҳамкорлик, транспорт сиёсатларини мувофиқлаштириш, translogistica uzbekistan, рақамли транспорт макони, инфратузилма лойиҳалари, минтақавий ҳамкорлик, транспорт сектори ўсиши.
мдҳ, мдҳ транспорт кенгаши, мдҳ 45-сессия, тошкент транспорт форуми, евросиё логистикаси, транспорт ҳамкорлиги, рақамлаштириш транспорт, пилотсиз транспорт технологиялари, “узлуксиз транзит”, хитой қозоғистон ўзбекистон йўналиши, юк ташиш ўсиши, транспорт инфратузилмаси, логистика интеграцияси, евросиё йўлаклари, мдҳ иқтисодий ҳамкорлик, транспорт сиёсатларини мувофиқлаштириш, translogistica uzbekistan, рақамли транспорт макони, инфратузилма лойиҳалари, минтақавий ҳамкорлик, транспорт сектори ўсиши.
Тошкентда Евроосиё қитъасида МДҲнинг транспорт-логистика ҳамкорлиги муҳокама қилинди
15:10 13.11.2025 (янгиланди: 15:12 13.11.2025) Эксклюзив
21-чи Халқаро “Транспорт ва логистика - TransLogistica Uzbekistan 2025” кўргазмаси доирасида МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкентда МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг 45-сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессия доирасида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Евроосиё қитъасидаги транспорт ва логистика ҳамкорлиги” мавзусида ялпи муҳокама ташкил этилди.
Унда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вазирликлари ва идоралари, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.
Россия транспорт вазирлигининг давлат котиби — вазир ўринбосари Дмитрий Зверев онлайн тарзда иштирокчиларни қутлар экан, ҳозирда Россияда пилотсиз транспорт технологиялари жадал ривожланаётганини маълум қилди.
“Россия МДҲ аъзо давлатлари билан бу соҳадаги тажрибаларини баҳам кўришга тайёр”, — деди Зверев.
Ўзбекистон Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров “МДҲ плюс” формати Ўзбекистон томонидан ўзаро тўлдирувчилик, технологик бириктирилиш ва иқтисодий суверенитет тамойилларига асосланган ягона транспорт-логистика маконини шакллантириш майдони сифатида кўрилаётганини қайд этди.
“Транспорт сиёсатларини мувофиқлаштириш, рақамлаштириш ва қўшма инфратузилма лойиҳалари минтақанинг ўзаро боғлиқлигини барқарор ўсиш ва геоиқтисодий бардошлик омилига айлантирмоқда”, - деди Омаров.
МДҲ Ижроия қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Михаил Мискин ҳам транспорт соҳасининг аҳамиятига тўхталди. Унинг айтишича, транспорт мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти ўсишида энг муҳим роль ўйнайди.
“МДҲ Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 8 ойи давомида юк ташиш ҳажми 2 фоиздан зиёд ўсди. Юк ташиш ривожланиши саноат ишлаб чиқариш, ўзаро савдо ва ташқи савдодан ҳам юқори суръатларни кўрсатмоқда”, — деди Мискин.
Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Сергей Дубина эса мамлакатнинг Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйлаб ишга туширилган “Узлуксиз транзит” лойиҳасини амалга оширишда манфаатдорлигини маълум қилди.
“Ушбу лойиҳа жанубий транспорт йўлагида муваффақиятли ишламоқда ва ягона рақамли макон яратиш орқали юк ташиш жараёнини соддалаштириш имконини беради”, - деди у.
Сўнг мажлис ёпиқ шаклда давом эттирилди. Тадбирлар йигирма биринчи халқаро “Транспорт ва логистика — TransLogistica Uzbekistan 2025” кўргазмаси доирасида ўтказилди.
Батафсил
Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.