Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар 28 фоизга ошиб, 68 трлн сўмга етди

© SputnikОборот наличных денег в Узбекистане вырос на 28% и достиг 68 трлн сумов.
Оборот наличных денег в Узбекистане вырос на 28% и достиг 68 трлн сумов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Oбуна бўлиш
Марказий банк вакилига кўра, бу бизнес учун нақд пулларни бошқариш масаласини долзарб қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда нақд пуллар ҳали ҳам бизнес айланмасининг катта қисмини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Plus-форумда Марказий банк ҳузуридаги Республика инкассация хизмати давлат унитар корхонаси бош директори Дилшод Қурбонбоев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бундай шароитда нақд пулларни самарали бошқариш ва инкассация тизимини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
“2025 йилда муомаладаги нақд пуллар 68 триллион сўмни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич бир йиллик даврда 28 фоизга ошган”, — деди Қурбонбоев.
У чакана савдо соҳасидаги кўрсаткичларга ҳам тўхталди. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда чакана савдо нуқталари сони 86 мингдан ошган.
Қурбонбоевнинг айтишича, ушбу савдо нуқталарининг умумий товар айланмаси 124 триллион сўмни ташкил этган.
Экспертга кўра, нақд пул муомаласининг юқори даражада сақланиб қолаётгани бизнес, савдо тармоқлари ва молиявий инфратузилма учун инкассация хизматларини янада такомиллаштириш заруратини оширмоқда.
Динамика использования наличной и безналичной оплаты в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Ўзбекистонда нақд ва нақдсиз тўловлар: пул асосан нималарга сарфланган?
Янгиликлар лентаси
0